27 September 2019
23:20 -
“Ҳаракат”дан ўрганинг: Жаҳон Банкининг эксперти Ўзбекистонда очиқ маълумотлар миллий хавфсизликни таъминлаш ниқоби остига яширилаётганини айтди
Бугун, 2019 йил 27 сентябрь куни, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Open Data Tashkent 2019” очиқ маълумотлар халқаро конференцияси ўтказилди. Бу ерда очиқ маълумотларни ривожлантириш, ушбу соҳадаги муаммоларни аниқлаб, бартараф этиш йўлларини ўрганиш, очиқ маълумотлар портали фаолияти бўйича халқаро тажрибани ўзлаштириш масалалари ўзаро муҳокама этилди.
Жаҳон Банкининг рақамли бошқарув бўйича бош консултанти Влад Маноил Ўзбекистон бўйича ўз фикрларини шундай изоҳлади.
“Ўзбекистонда очиқ маълумотларни тарқатишда сўнгги 3 йилда ижобий ўзгаришлар қилинган бўлса ҳам баъзи давлат ташкилотлари маълумотлар очиқланишига қаршилик билдирмоқда. Афсуски, очиқ маълумотлар дастури айрим давлат органлари томонидан жиддий қабул қилинмаяпти. Шу билан бир қаторда, очиқ маълумотлардан фойдаланувчилар билан мустаҳкам алоқа ўрнатилмаган. Кўриниб турган камчиликлардан бири очиқ маълумотларнинг кўп қисми қоғоз шаклидалиги. Бу маълумотларни таҳрирлаш, анонимлигини таъминлашга тўсқинлик қилади. Очиқ маълумотларни ошкор этмаслик миллий хавфсизлик, киберхавфсизлик, шахс дахлсизлигига таҳдидларнинг олдини олади, дея нотўғри талқин қилинади. Бу соҳада тўғри бошқарув йўлга қўйилмаган”.
У очиқ маълумотлар бошқаруви бўйича АКТ соҳаси тўлалигича ривожланмагани, бу соҳада қилинадиган ишлар кўплигини ҳам урғулабди.
Нима ҳам дердик, “Офарин Жаҳон Банки! Офарин Влад Маноил жаноблари!” деймиз.