07 July 2009
01:21 - Ўзбек йўловчиси ҳам тезликни ҳис этадиган бўлди, чипта қиммат бўлмаса бўлди
Бугун маҳаллий газеталарда пайдо бўлган маълумотларда ёзилишича, энди Тошкент ва Самарқанд ўртасида тезлиги соатига қарийб 200 километр бўлган поездлар қатнови йўлга қўйилади. “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси ҳамда Испаниянинг “Patentes Talgo S.A.” ширкати бу лойиҳани амалга оширмоқчимиш. AVE деб аталадиган мазкур тезюрар поездларда тошкентлик йўловчи 1,5 соатда Самарқандда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистондаги энг тезюрар поездлар Самарқанд, Бухоро ва Қаршига қатновчи электровозлар бўлиб, улар соатига 100 километр атрофида ҳаракатланади. Улар аҳоли учун қулай жуда қулой. Аммо, чипталари қимматлиги сабабли бу поездлар ўзбекларга хизмат қилаётгани йўқ ҳисоб.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону