20 September 2019
18:23 -
Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Биз аввалдан тахмин қилгандек, Ўзбекистонда бугун расман сайловолди кампанияси бошланди
Бор-йўғи бир неча кун аввал, тўғрироғи, 16 сентябрда “Ўзбекистонда сайловолди кампанияси феълан бошланди, Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан энди мавжуд режимга нисбатан танқидий хабарлар бўлмайди” сарлавхали хабар эълон қилиб, мамлакатимизда феълан сайловолди кампанияси бошлангани, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида энди мавжуд режим хизматчиларига қарши танқидий хабарлар эълон қилинмаслигини билдирган эдик.
Танқидий хабарлар ростда ҳам йўқ бўлди ва мана бугун Мараказий Сайлов Комиссияси 2019 йил 22 декабрни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгилади. Сайловларда бешта сиёсий партия ўз номзодларини илгари суриш ҳуқуқига эга. Булар мавжуд режимнинг қўғирчоқлари, 3 йилда бирон марта Шавкат Мирзиёни ва унинг тожиклар режимини танқид қилмаган партиялар – “Миллий тикланиш” Демократик Партияси, Халқ Демократик Партияси, Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар Ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси, “Адолат” Социал-Демократик Партияси ва Ўзбекистон Экологик Партияси.
Хуллас, бугун сайловолди кампанияси расман бошланди.
Энди танқидий хабарлар ўрнига турли даражадаги депутаталарни олқишлашга қаратилган, улар ГЁКИ амалий ишлар билан шуғулланишаётганини кўрсатадиган ёлғондакам хабарлар эълон қилинади, халқни ЛАҚИЛЛАТИШ ЖАРАЁНИ давом этаверади.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, Ўзбекистонда ҳақиқий демократик режим ўрнатиш учун ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказилмаса, ҳаётимиз орқага кетиш йўлида давом этаверади. Авваламбор, кадда-Сенаторлар тайинлаш ўрнига, ҳақиқий Сенат аъзоларини умумхалқ сайловларда танлаш қонунлаштирилиши керак, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби ҳақиқий демократик партияларга сайловларда иштирок этиш йўли очилиши ШАРТ.
Ҳали СССР тирик бўлган вақтда ўзбек тилини давлат тили қилдирган, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштиришда ҳал қилувчи роль ўйнаган “Бирлик” сайловларда қатнашмас экан, мамлакатимизда ҳеч қандай ижобий ўзгаришлар бўлмайди ва бўлолмайди.
Шундай ислоҳотлар бошланмаса, миллат майдонларга чиқиб бу талабларни ҳам олға суришга бошлайди. Биз ҳам шу йўналишдаги фаолиятимизни давом эттираверамиз.