17 September 2019
15:39 - Афғонистон президентининг сайловолди митингида яна теракт бўлди, камида 30 киши ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиё қаерда эди?
Reuters агентлигининг хабарига кўра, бугун Афғонистоннинг Парвон вилояти марказида ўтказилаётган сайловолди митингда Президент Ашраф Ғани нутқ сўзлаётган пайтда навбатдаги теракт уюштирилди. Ичига бомбалар қўйилган автомобиль митинг бўлаётган жойга кираверишда портлаши натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди, ярадорлар сони ундан ҳам кўп. Аммо, Ашраф Ғанига ҳеч нарса бўлмади.

Ҳали ҳеч ким бу теракт учун маъсулиятни бўйнига олгани йўқ. Аммо, бу терактни “Толибон” уюштирганига шубҳа ҳам йўқ. Шундай экан, террористларнинг “Толибон” ташкилоти билан тинчлик музокаралари олиб боришга ўтган йилнинг бошидан бери чақириб келаётган, бу масала бўйича Тошкентда халқаро конференция ҳам ўтказган, бу террористларнинг расмийларини Тошкентда бир еча марта қабул қилдирган Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари, айни замонда, Ўзбекистон Президенти Шават Мирзиё қаерда эди, деган савол туғилиши ғоят табиийдир.

Ўзбекистонликлар бу саволга Шавкат Мирзиёдан жавоб талаб қилишлари керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону