Ҳурматли ўқувчиларимиз, авваламбор айтишимиз керак ва шартки, биз ҳунардманчиликни камситиш ниятимиз йўқ ва бўлмайди ҳам. Ҳунармандчилик инсониятнинг ривожланиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлган ва уни унутиш мумкинмас. Аммо, бугун бошқа муаммолар ва жараёнлар қучоғида яшамоқдамиз. Масалан, ҳаммани ларзага солаётган ислом терроризми, айни замонда, инсониятни яна бир ЎТА ЮКСАК ПОҒАНАГА кўтариш йўлида қилинаётган инновацион ўзгаришлар. Инновацион ўзгаришлар оддий ихтиролардан тубдан фарқ қилишини унутманг.
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари, айни замонда, Ўзбекистон Президенти ҳам ҳисобланадиган Шавкат Мирзиё бугун Қўқонда иш бошлаган биринчи Халқаро Ҳунармандчилик Фестивалининг тантанали очилишида нутқ сўзлади ва ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистоннинг шундоқ ҳам ўта паст бўлган обрўсини яхшилаб болталади.
Бу фестивалнинг очилишига асосан МДҲ давлатларининг иккинчи даражали, Хитой ва Ҳиндистон каби давлатларнинг учинчи даражали расмийлари келгани ҳам кўрсатмоқдаки, дунё ҳамжамияти бундай ибтидоий фестивалларга ҳурмат кўзи билан қараётгани йўқ ва қарамайди ҳам. Бу фестиваль ҳеч ким бир тийинга ҳам олмайдиган ЮНЕСКО раҳнамолигида ўтказилаётгани ҳам кулгили нарсадир.
Хуллас, бугун бор-йўғи 37 мамлакат иштирок этаётган бу фестивалнинг масхарабозлик руҳидаги очилишида нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиё жаноблари, Ўзбекистоннинг шундоқ ҳам паст бўлган обрўсини янада туширди.
У ўз нутқида шундай иборалар ҳам ишлатди: “Ўзингиз тасаввур қилинг, оддий қора тупроқдан, бир бўлак темир ёки ёғоч парчасидан ноёб ва гўзал буюмлар яратиш, таъбир жоиз бўлса, уларга “жону тил” бағишлаш учун ҳунармандга нафақат машаққатли қўл меҳнати, балки қалб ҳарорати керак. Нозик дид ва маҳорат, сабр-тоқат, энг муҳими, ўз касбига чексиз меҳр ва садоқат, фидойилик керак.”
Бу гаплар тўғри, аммо инсониятнинг тарихида биринчи марта фазога учган Юрий Гагариннинг ҳис-туйғуларини қандай сўзлар билан ифодалаш керак, жаноб Шавкат Мирзиё?
Яна қайтариб айтамиз, Шавкат Мирзиё бугун Ўзбекистоннинг шундоқ ҳам ўта паст бўлган обрўсини яхшилаб болталади. Ким билади, КГБ унга шундай топшириқ бермадимикан?
Қисқа қилиб айтсак, Ислом Карим тарафидан болталанган, энди Шавкат Мирзиё тарафидан болталанаётган Ўзбекистонимизнинг келажаги қандай бўлади? Жавоб битта – тожиклар режимига қўйиб берсак, бу режим Москванинг топшириғи билан Ўзбекистондек давлатни ўлдиради, ўлдираяпти ҳам. Аммо, биз, яъни ҳақиқий миллатпарвар демократлар бунга йўл бермаслигимиз керак ва бермаймиз.
Унутмайликки, деҳқонлар олдига чиқиб тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гармдорилар экиш каби аҳмоқона таклифлари билан шарманда бўлган, кейин чел эллардан инвесторлар олиб келишга киришган ва шу соҳада ҳам ҳеч нарсга эришолмаган Шавкат Мирзиё каби тожиклар раҳбарлигида келажагимиз бўлмайди.
Демак, халқ майдонларга чиқиб, бу режимни истеъфога чақирадиган, Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар бошлашни талаб қиладиган митинглар вақти келиб бўлди. Ҳозир шу каби ишлар билан шуғулланишимиз керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения