03 February 2005
04:00 - 22:00 - Мустафоевга илтифот кўрсатилди, Адлия вазири этиб тайинланди
22:00 - Мустафоевга илтифот кўрсатилди, Адлия вазири этиб тайинланди

Бугун Президент Ислом Каримов Бўритош Мустафоевни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири этиб тайинлангани хакида фармон эълон килинди. Аммо, унда собик вазир Абдусамат Полвонзодани бирор ишга тайинлаш ёки уни лавозимидан бўшатиш хакида гап йўклигидан ташкари, Абдусамат Полвонзода хусусида фармон хам эълон килинган эмас. Балки, бундай Фармоннинг кераги хам йўкдир, чунки Вазирлар махкамаси Олий Мажлиснинг кўшма мажлисида ваколатини топшириб, тўла таркибда истеъфога чиккан эди.

Норасмий манбалардан олинган маълумотларга караганда эса, 2 палатали парламентни шакллантиришда хам масхарабозлик ўйинлари билан бугунги режимга бутун садокатини кўрсатган Абдусамат Полвонзода бекор колмаса керак. Олий суд раисаси Фарруха Мухиддинова Олий Мажлис сенати раиси ўринбосари этиб сайлангани сабабли, Абдусамат Полвонзода унинг ўрнини эгаллайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону