06 July 2009
21:23 - АҚШ президенти Москвада Медведев билан музокаралар бошлади
Уч соатча аввал АҚШ президенти Барак Обама Москвага келди ва Россия президенти Дмитрий Медведев билан тор доирадаги музокараларни бошлади. Оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, биринчи учрашув бошланишидан олдин журналистлар олдига чиққан президентлар умумий гаплар билан чекланишган. Хусусан, бу икки мамлакат ўртасида хавфсизлик, иқтисод, атроф муҳитни қўриқлаш каби соҳаларда ноўхшашликдан кўпроқ умумий нуқталар борлигини гапиришган.

Шу дақиқаларда уларнинг тор доирадаги биринчи учрашуви тамом бўлди. Барак Обама журналистларга: “Биз вақтимизни бекор ўтказмадик, деб ҳисоблайман. Фойдали музокаралар ўтказдик. Энди уларни кенгайтирилган доирада давом этирамиз”, деди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону