03 September 2019
22:32 - Яна масхарабозлик: Қўқондан “Фарғона ҳалқа йўли“гача 2,4 км узунликдаги автомобиль йўли танатнали равишда фойдаланишга топширилибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА хабар беришича, бугун Қўқон шаҳрини “Фарғона ҳалқа йўли“ билан боғловчи 2,4 километр узунликдаги янги автомобиль йўли катта тантаналар билан фойдаланишга топширилибди.

Расмга қаранг, 21 аср, Интернет ва селфонлар асрида узунлиги бор-йўғи 2,4 км бўлган автойўлнинг очилиш маросимига шунча одамни ишдан қолдириб ҳайдаб келишган. Ва у бечоралар Ўзбекистон байроқларни кўтариб ва 3-4 та автомобилни йўлга қўйиб, гўёки байрам қилмоқдалар.

Тожиклар режимини тушуниш мумкин, унинг раҳбарлигида Ўзбекистондек давлат ўлмоқда, аҳолининг ўртача ойлиги ривожланган давлатлардан 30-50 баравар камлигини қўйиб туринг, ҳатто қўшниларимиз Қозоғистон ва Россиядан 10 бараварча кам. Шу сабабли турли тахминларга кўра 3-4 миллион ватандошимиз ойлаб-йиллаб оилаларни ҳам кўролмасдан чет элларда қуллардек ишламоқдалар ва оилаларини боқмоқдалар.

Бу Қоқонда очилган йўл ҳам ўша бечораларнинг пулига қурилган, чунки қашшоқ ва қолоқ Ўзбекистон давлатида бошқа пул йўқ-ку!

Ўзбеклар кўзингизни очинг, Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги бунақа тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Бу ғариб аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – мамлакатмизда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишдир.

Сиёсий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонни демократиялаштириш, қўғирчоқ сиёсий партиялар ва уларнинг асосида яратилган қўғирчоқ Олий Мажлиснинг иккала палатасидан тозаланиш, “Бирлик” каби ҳақиқий партиялар иштирокида ҳақиқий демократик сайловлар йўли билан ҳақиқий парламент, ҳақиқий ҳукумат яратиш каби ғоялар ётади.

Иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, Ўзбекистонни тезроқ тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш, хусусий тадбиркорларга катта бизнес йўлини очиб бериш каби ғоялар ётиши кераклиги ақлли одамлар учун ўз-ўзидан маълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону