01 September 2019
23:44 - Иккинчи жаҳон урушининг 80 йиллиги маросимлари Польшада нишонланди
Ўзбекистонда фаолиёт олиб борувчи Kun.uz cайти Польшада 1 сентябрь куни Иккинчи Жаҳон Уруши бошланганининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтгани ҳақида хабар тарқатди.

Маросимда Польша президенти Анджей Дуда ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, Германия канцлери Ангела Меркель, АҚШ вице-президенти Майк Пенс, шунингдек жами 40дан ортиқ давлат делегациялари вакиллари, жумладан Албания, Болгария, Венгрия, Германия, Грузия, Исландия, Латвия, Мальта, Словакия, Словения, Украина, Черногория, Чехия, Хорватия ва Эстония президентлари қатнашди.

АҚШ президенти “Дориан” тўфони туфайли сафарга чиқмади ва ўрнига вице-президентни юборгани, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британиянинг янги бош вазири Борис Жонсон ҳам Польшага келмагани хабарда алоҳида таъкидланади.

Иккинчи жаҳон урушида қарийб 6 миллион польшалик ҳалок бўлган. 80 йил ўтиб ҳам Польша Германиядан етказилган зарарлар учун компенсация талаб қилиш ниятида.

Kun.uz сайтидаги хабарда бу воқеа бўйича кўплаб фоторасмлар қўйилган. Биз уларнинг биттасини бу ерга қўймоқдамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону