01 September 2019
11:22 - Бугун Мустақиллик Куни, аммо Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда жим! Нимага?

Қаранг, бугун қоғоздагина эълон қилинган Мустақиллик байрамини нишонлашимиз керак, аммо ҳамма буни унутганга ўхшайди.

Масалан, тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА бўлар-бўлмас хабарлар эълон қилиш билан овора. Kun.uz сайти эса, пичоққа илинадиган биттагина хабар, тўғрироғи, “Жигар нега оғрийди ва нима қилиш керак?” сарлавҳали мақолача тарқатди, холос.

Ҳа, дарвоқе, Kun.uz сайтида хабарларга таҳлил ёзиш имкони яратилибди, аммо таҳлилларнинг ҳаммаси тожиклар режими ва унинг раҳбари Шавкат Мирзиёни улуғлаш шаклидадир. У ерда айтилишича, ўқувчининг фикри бу сайтнинг чиғириғидан ўтсагина эълон қилинармиш.

Расмдаги Мустақиллик Майдонининг аҳволига қаранг. Бу майдон эмас, оддий ўтлоқ, аммо унинг марказида Ленин ҳайкалидан қолган пойдеворни ва у пойдеворга ўрнатилган масхарабозлик руҳидаги Мустақиллик ва Эзгулик Монументини кўрмоқдасиз. Нега унинг атрофи ўтлоқ эканлигини ҳар бир ақли бор одам тушунади. У ер ҳақиқий майдон бўлса эди, ҳамма митингга чиққан бўларди.

Нима ҳам дердик, ўлаётган Ўзбекистонда масхарабозликдан бошқа ҳеч нарса йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону