Бугун кечқурун “Ўзбекистон” Халқаро Анжуманлар Саройида қоғоздагина мустақиллик эълон қилингана куннинг 28 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлди. У ерда нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиё 28-30 йил аввал бўлган воқеаларни, яъни ўзбек тили қандай қилиб давлат тили қилингани, Ўзбекистон қандай қилиб мустақилликка эришганини мутлақо тилга олмасдан, “Ўзбекистондаги демократик жараёнлар энди орқага қайтмайдиган, муқаррар тус олди” деб лоф отишгача борди.
Аммо, мустақиллик эълон қилинишидан бор-йўғи 10 кун олдин мустақилликнинг бош курашчиси, "Бирлик" Халқ Ҳаракати лидери Абдураҳим Пўлатни ГКЧПга очиқча қарши чиққани учун ўша пайтдаги ЎзКомпартиянинг хўжайини Ислом Карим қамоққа ташлатмоқчи бўлгани, аммо Абдураҳим Пўлат Чимкент орқали Москвага қочиб кетишга улгурганини Шавкат Мирзиё тилга ҳам олмаган.
Ҳозир очиқча айтиш керакки, Ўзбекистонда демократиянинг уруғи ҳам йўқ. Ўзбек тилини давлат тили қилдириш, Ўзбекистонни мустақилликка қовиштириш учун ҳаётларини ўртага қўйиб курашганларнинг бир қисми чет элларда қочиб юрибди, уларга Ўзбекистонга қайтишга ҳам рухсат берилмаяпти. Тўғри ўша курашчиларнинг бир қисми ҳали ҳам Ўзбекистонда яшамоқда. 30 йил аввалги ўзгаришларнинг асосчиси ва ижрочиси бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати асосида Ўзбекистонда 2003 йили “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси тузилди. Аммо, 16 йилдан бери бу партияни рўйхатга олишдан 13 йил Ислом Карим қочиб юрганди, энди эса, 13 йил Бош вазир бўлган, ҳозир президентлик қилаётган Шавкат Мирзиё қочиб келмоқда.
Аммо, ҳақиқий демократлар курашни тўхтатмаяптилар ва тўхтатмайдилар. Ҳозир сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритиб, “Бирлик”нинг йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган тўсиқларни олдириб ташлаш учун иш бошланди. Ривожланган дунё жамоатчилигининг маънавий ёрдами билан бу иш ҳам амалга оширилиши шубҳасиздир.
Ана ўшанда Ўзбекистон халқи ўз мустақиллигини қачон ва қандай байрам қилиш кераклиги ҳақида ўз қарорини қабул қилади. Ҳозир эса, начора, ҳокимиятда ўтирган тожиклар режимининг қилаётган ишларига тамошабин бўлиб қолаверамиз. Бугун Шавкат Мирзиёнинг нутқидан кейин бошланган ва ҳали ҳам давом этаётган катта концерт ҳам тожиклар режимининг ўша ишларидан биттасидир, холос.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения