30 August 2019
16:50 - Ватанимизда ҳаммаёқ масхарабозлик: Жиззах вилоятида 672 та тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатган, Сурхандарёда 184 та лойиҳа ўз муддатида ишга туширилмаган

Kun.uz cайти хабар қилишича, бугун 30 августда Жиззах вилояти Кенгашининг сессияси бўлиб ўтибди ва Олий Мажлис Сенатининг раиси Танзила Норбой у ерда нутқ сўзлабди. Айнан Танзила Норбой ўз нутқида жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра вилоятда 2326 та тадбиркорлик субъекти рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 672 таси ёки 29 фоизи айланма маблағлари етишмаслиги, солиқ қарзини тўлаш манбаси ва кредит олиш учун гаров йўқлиги натижасида ўз фаолиятини тўхтатганини айтибди.

Айнан шу сайтнинг бугунги бошқа бир хабарида айтилишича, кеча, яъни 2019 йил 28 август куни халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтган ва у ерда ҳам Танзила Норбой нутқ сўзлаб, тадбиркорлик фаолиятини ташкилий қўллаб-қувватлаш ишлари самарали ташкил этилмагани оқибатида бугунги кунга қадар умумий қиймати 823,2 млрд сўмлик 184 та лойиҳа ўз муддатида ишга туширилмаганини урғулабди У ўз нутқида яна бир қатор шу каби камчиликларни тилга олибди.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, тушунинг, бизда ҳамма текшикка кириб, ҳамма камчиликларни сайтимизда эълон қилиш нияти мутлақо йўқ. Аммо, байрам арафасида Олий Мажлис Сенатининг раҳбари бундай камчиликларни тилга олиш – Ўзбекистон давлат сифатида ўлиб бўлганининг яна бир исботидир.

Хуллас, бизда масхарабозликларнинг чегараси йўқ. Исмига кўра миллати тожикга ўхшаб кетаётган Сенат раиси тўғрисида нима деймиз?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону