29 August 2019
18:37 - АҚШ долларининг Ўзбекистон валюта биржасидаги нархи 9400 дан ошди
Маълумки, Ўзбекистон Марказий Банки 2019 йил 20 августдан бошлаб тижорат банклари валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд хорижий валюта сотишга рухсат берган эди. Демак, энди валюталарнинг курсини Марказий Банк эмас, банклараро валюта бозори белгилаши керак. Аммо, шундай бўлиши кераклигига қарамасдан, Марказий Банк охирги душанба куни, яъни 26 августда влюталарнинг сўмга нисбатан курсини эълон қилгани, 1 АҚШ долларининг курси 9373,93 сўм бўлганини билдиргани анчагина мантиқсиз нарса бўлган. Нима ҳам дердик, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бўлганини ҳисобга олинса, бундай мантиқсиз нарсалар ҳам табиийдир.

Ўзбекистон Республика Валюта Биржасининг веб сайтига кўра, айнан бугун шу биржада АҚШ долларининг нархи биринчи марта 9400 дан ортиб, 9403 га чиқибди. Ваҳолангки, кеча 28 август кунги савдоларда 1 АҚШ доллари 9382 сўмдан сотилган экан. Яъни, бир кунда биржада сўмнинг долларга нисбатан нархи 21 сўмга юксалибди.

Дарвоқе, биржада ЕИ евросининг нархи 10480 сўм бўлибди, Марказий Банк эса, 26 августдаги хабарида 1 евронинг курсини 10446,31 сўм қилиб белгилаган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону