Бугун бир ўқувчимизнинг хатидан ББСнинг ўзбекча хизмати 23 ва 24 август кунлари намоздан сўнг Тошкент шаҳридаги Малика савдо мажмуасида ички ишлар ходимлари ўнлаб соқолли эркакларни тутиб олиб кетишгани ва уларнинг соқолларини мажбурлаб қирдиртириб ташлашгани ҳақида хабар бериб, ўз мухбири Аваз Тоҳиров соқоли мажбурий равишда олиб ташланган Жамолиддин Муҳаммад билан ўтказган мантиқсиз суҳбатини кўрсатувчи видеони YouTube-га қўйганини билдик. Мана ўша видеонинг адреси - https://www.youtube.com/watch?v=zCaTxl1FTek
Бу видеонинг ўзи мантиқсизлиги билан ҳар қандай ақли ишлайдиган инсонни лол қолдиради. Видеонинг мантиқсизлиги шундан иборатки, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг лидери, айни замонда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакатимизни Ислом Цвилизациясининг маркази қилиб кўрсатмоқчи, айни замонда, аёлларга ҳижоб ва эркакларга соқол билан юришни ҳамда шу каби бир қатор нарсаларни тақиқламоқчи.
ББСнинг хабарида айтилаётгандек, 100 нафарча соқолли эркакнинг Ички Ишлар Бошқармасига олиб келиниши ва мажбуран соқоли қириб ташланиши ноқонуний акт, аммо миршабларимизни бундай қилишга Шавкат Мирзиё мажбурлаётгани ҳам шубҳасиздир. Бунинг ҳам ҳайрон қоладиган жойи йўқ, чунки, айнан Шавкат Мирзиё ҳокимларни мажбур қилиб аҳолининг уйларини қонунсиз буздириб ташлатмоқда, улар қўлга тушганларида Ўзбекистон аҳолисининг олдида айнан ўша ҳокимларни ҳақорат қилиб ва уларни қоралаб, ўзини оқлаб олмоқда.
Демак, ББС журналистларида озгина бўлса ҳам ақл ишласа эди, масалани айнан шу шаклда ёритган бўлардилар. ББСнинг видеосига кўра, айб фақат эркакларни мажбурлаб соқолини қирдираётган миршабларда бўлиб қолмоқда. Бу иш судда кўрилиши, айбланувчилар - Шавкат Мирзиё, ББС журналистлари, соқоли қириб ташланганлар ва соқолларни қирдиртириб ташлаётганлар бўлиши керак.
Чунки, Ўзбекистонимиз ўз Конституцияга кўра дунёвий/секуляр давлат, бизда ўрта асрлардаги каби диний эркинликлар, яъни ҳижоб ёки соқол билан юриш, расман 3 хотинли бўлиш, истаган пайтда гувоҳлар олдида 3 марта “талоқ” дейиш билан хотинидан ажралиш, давлатни исломий қилиш каби нарсалар ҳеч бўлолмайди.
Расмда - соқолли ва соқоли миршаблар тарафидан қирдириб ташлатилган Жамолиддин Муҳаммад.