06 July 2009
05:23 - Гондураснинг тўнтарилган президенти мамлакатга қайтиш учун ҳаракат қилиши 21 асрнинг ишорати
Бир неча кун аввал Гондурас ҳарбийларининг давлат тўнтариши натижасида айнан ҳарбийларнинг ўзи трафидан учоқда юрт ташқарисига чиқариб юборилган президент Селейли турли йўллар билан мамлакатга қайтиш ва ҳокимиятни ўз қўлига олиш учун ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Уни БМТнинг Бош Ассамбеяси, Америка Давлатлари Ташкилоти (АДТ) қўллаб-қувватлади. Гондураснинг қонуний президенти Селейли БМТ Бош Ассамблеясининг раиси ва АДТ раҳбари билан биргаликда ўз мамлакатига қайтишини эълон қилди. Уларнинг учоғи Вашингтондан Гондурас пойтахти Тегугигальпуга учгани ҳам хабар қилинди.

Гондурасдаги янги ҳокимият эса, ўз ҳаво майдонининг ёпилганини эълон қилди. Кейинчалик Селейлининг учоғи Гондурасга эмас, қўшни Никарагуага учгани иддао этилди. Бир оғиз қилиб айтилса, нима бўлаётганини ҳеч ким билмасди.

Аммо, муҳим бўлгани бошқа нарса, дейди бу воқеаларни кузатаётган мухбиримиз. Ўтган асрнинг ўрталарида бирон давлатда давлат тўнтариши бўлса, аввалги президент дарҳол йўқ қилинарди. Бошқа давлатлар оғизда тўнтаришни қоралаб, эртасигаёқ янги ҳокимият билан ҳамкорликни бошлашарди.

Гондурас мисолида кўриб турганимиздек, дунё ўзгармоқда. Энди давлат тўнтариши қилиш осон эмас. БМТ, АДТ каби халқаро ташкилотлар қонун устиворлигини таъминлаш учун халқаро нормалар доирасида ҳаракат қилмоқдалар. Бундай шароитда давлат тўнтариш қилганларнинг келажаги йўқ ёки осон эмас. Демак, тўнтариш қилиш ниятидагилар бундан кейин ўйлаб иш қиладилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону