22 August 2019
18:30 - Яна масхарабозлик: Журналист ва блогерлар Сенат фаолияти билан танишганмишлар, бунга аҳмоқ ҳам ишонмайди-ку! Блогерлар, кўзингизни очинг!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришларича, Олий Мажлис Сенатида журналистлар ва блогерлар учун медиа-тур ташкил этилибди. Сенат Раиси Танзила Норбоева медиа-тур иштирокчиларига телевидение, радио, матбуот, интернет нашрлари ходимлари ва блогерлар ўртасида “Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?” мавзуидаги танловни эълон қилибди.

Бу Танзила Норбоева исмли аёл Ўзбекистонда Олий Мажлис ҳам, унинг палаталари ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам, мамлакат диктатори Шавкат Мирзиёнинг ўйинчоқ ва қўғирчоқлари эканлигини жуда яхши билади, ўзи ҳам қўғирчоқлик ролини жуда яхши бажармоқда.

Эндиги мақсад – блогерларни ҳам қўғирчоқ ва ўйинчоқларга айлантиришми? Айнан шунақага ўхшамоқда. Чунки, уларнинг баъзибирларини Сенатга йиғиб, Сенатнинг ўзи йўқ фаолияти билан таништирдиларми? Лақиллатдиларми? Айнан шундай!

Бундай масхарабозликларни тўхтатишнинг ягона йўли – Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлашдир. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонни демократиялаштириш, жумладан, қўғирчоқ Олий Мажлис Сенатини параламентнинг ҳақиқий юқори палатасига айлантириш, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш ғояси ётиши кераклигини “Бирлик” ва унинг жарчиси “Ҳаракат” тўхтамасдан гапириб ётибди.

Бу йўналишда ишларни бошлаш учун халқ майдонларга чиқиши ва тожиклар режимидан ҳақиқий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак. Совет замонидан қолган косметик ислоҳотлар билан халқни алдаб юриш – мамлакатимз ва халқимизни ўлимга судрашдир.

Расмга қаранг. Танзила Норбойнинг ўрнига Шавкат Мирзиёни қўйсангиз, президентнинг селектор мажлиси бўлмоқда деб ўйлаш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону