18 August 2019
07:33 - Сенсация: Шавкат Мирзиёнинг режими “Ҳаракат” Агентлигини тан олди, аммо унга тош отишни давом эттирмоқчи

Эслатиб ўтиш керакки, шу йил 13 август куни “Давлат Статистика Қўмитаси 2019 йил январь-июнь ойларининг кичик тадбиркорликка доир статистик маълумотларни очиқлади. “Ҳаракат”: Уларга ишониш қийин!” сарлавҳали хабар эълон қилган эдик. У хабарда Давлат Статистика Қўмитасининг кичик тадбиркорликка оид маълумотларини эълон қилар экан, шундай изоҳ бергандик:

“Давлат Статистика Қўмитасининг бу маълумотларида катта хатолар борга ўхшайди. Қаранг, биринчи 5 та кўрсатгичнинг ўсиши ўтган йилга нисбатан 100 фоиздан ортиқмиш. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бунга эътибор беришлари, агарда ортиш ростдан ҳам 100 фоиздан кўп бўлса, тушунтириш изоҳи беришлари керак.”

Қаранг, ўша хабаримизда “Давлат Статистика Қўмитасининг бу маълумотларида катта хатолар борга ўхшайди” ифодасини ишлатгандик ва хатолар бор бўлиши мумкинлигига имо-ишора қилгандик. 15 август куни сайтимизнинг хатқутисига Давлат Статистика Қўмитасининг электрон адресидан (matbuot@stat.uz) қуйидаги хат келибди, аввалига биз унга эътибор ҳам бермабмиз. Мана ўша хатнинг тўла матни.

* * * * *

Давлат Статистика Қўмитасининг “Ҳаракат” мустақил ахборот агентлигининг “Давлат Статистика Қўмитаси 2019 йил январь-июнь ойларининг кичик тадбиркорликка доир статистик маълумотларни очиқлади. “Ҳаракат”: Уларга ишониш қийин!” мақоласига расмий жавоби

Авваламбор кўпминглик статистика тизимида фаолият кўрсатиб келаётган юқори малакали мутахассислар номидан “Ҳаракат” мустақил ахборот агентлигига бизнинг расмий сайтимизда эълон қилиниб борилаётган статистик материаллар билан яқиндан танишиб бораётганлиги учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Сизга маълумки, статистика бу илм соҳасидир. Статистик кўрсаткичларни олиш учун илмий ёндашув талаб қилиниб, унда илмий асосланган методология, таҳлил, синтез, солиштириш, кузатувлар олиб бориш талаб қилинади. Шундан келиб чиққан ҳолда, барча БМТга аъзо бўлган давлатлар каби бизнинг мамлакатимиз ҳам статистика ҳисоб-китобларини жаҳон даражасида олиб бориш учун бутунжаҳонда қабул қилинган Миллий Ҳисоблар Тизими (МҲТ) – 2008 асосида олиб боради. Ушбу методология асосида ҳисоблаб чиқилган статистик кўрсаткичлар объектив, шаффоф ва тўғри деб бутун дунё халқаро ташкилотлари томонидан тан олинади. Бундан ташқари, Сизларнинг порталингизни юритиш бўйича юқори малакали иқтисодчилар кенг жалб қилинган бўлса, улар ушбу биз томондан келтирилган рақамларнинг мазмун ва моҳиятини жудаям яхши тушунишади. Лекин, шунга қарамасдан қуйида биз 2019 йил январь-июнь ойлари якунлари бўйича Давлат статистика қўмитаси томонидан расмий эълон қилинган статистик рақамларни янада оддийроқ қилиб тушунтириб беришга ва ушбу макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 100 % дан ортиқ бўлишига қайси омиллар жиддий таъсир кўрсатганини келтирамиз.

Давлат статистика қўмитаси, республиканинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар ҳолатини комплекс тавсифловчи статистик кўрсаткичларни шу жумладан, Ўзбекистонда кичик тадбиркорликка доир кўрсаткичларни:

биринчидан, Ўзбекистон Республикаси давлат статистикаси тўғрисидаги қонунга;

иккинчидан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат статистикаси ишлар датурига;

учинчидан, Европа ҳамжамиятининг Иқтисодий фаолият турлари статистик таснифлагичига асосланган Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи бўйича;

тўртинчидан, Миллий ҳисоблар тизими – 2008 қўлланмаси, Тўлов баланси ва халқаро инвестицион ҳолат бўйича қўлланма (6-нашр), Давлат молияси статистикаси бўйича қўлланмалар асосида ҳамда иқтисодиёт тармоқлари кесимида халқаро тавсиялар асосида ишлаб чиқилган методологиялар асосида статистик кузатувларни ва ҳисоб китобларни амалга ошириб келмоқда.

Ушбу шаклланаётган статистик маълумотлар белгиланган тартибда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) статистика бўлими, ЮНИСЕФ, Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларнинг махсус саволномалари асосида уларга тақдим этиб келинмоқда.

Кичик тадбиркорлик субъектларига яратилаётган кенг имкониятлар ва тадбиркорлик соҳасига берилаётган қатор имкониятлар натижаси ўлароқ мазкур соҳада саноат ишлаб чиқариш ҳажми 106,1 % га ўсиб, 48430,2 млрд. сўмни ташкил этди. Ушбу ўсиш суръатига жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 15,7 фоизини ташкил этаётган тўқимачилик саноати (ўсиш суръати -111,2 %) ва 9,3 фоизни ташкил этаётган нометалл ва менирал маҳсулотлар ишлаб чиқариш саноати (ўсиш суръати -123,6 %) ҳамда бошқа шу каби омиллар таъсир кўрсатди.

2019 йил январь-июнь ҳолатига Республика бўйича асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар 85,8 трлн. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 158,9 %ни ташкил этиб, шундан, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 34,6 трлн. сўм инвестициялар ўзлаштирилиб, ўсиш суръати 132,8 %ни ташкил этди. Ўтган йилга нисбатан юқори ўсиш сабаблари, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат ривожланиш дастурига киритилган ҳудудий инвестицион лойиҳаларнинг кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хорижий инвестиция ва кредитларнинг катта ҳажмда ўзлаштирилиши асосий омил бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистон Республикаси бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хорижий инвестиция ва кредитлар жами 1 730,1 млн. АҚШ доллар миқдорида ўзлаштирилиб, шундан, технологик асбоб-ускуналарни сотиб олишга 1 149,9 млн. АҚШ доллари ва ўзлаштирилган қурилиш монтаж ишларига 553,8 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар тўғри келди.
Республика бўйича жами 34,3 трлн сўм қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 120,0 %ни ташкил этиб, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 26,0 трлн. сўм ёки ўсиш суръати 124,8 %га тўғри келди. Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан юқори суръатларда акс эттирилишининг сабаблари, Республика ҳудудларида кичик бизнес тадбиркорлари томонидан 2019 йилда амалга оширилаётган обод қишлоқ дастури доирасидаги қишлоқ аҳоли пунктларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилишидир.

Бундан ташқари манзилли дастурга киритилган ижтимоий соҳа объектларининг, (мисол учун умумтаълим мактаблари 2019 йил январь-июнида 11,5 минг ўқувчи ўрни, 2018 йилнинг мос даврида эса – 0,8 минг ўқувчи ўрни, мактабгача таълим муассасалари 2019 йил январь-июнида – 20,1 минг ўрин, 2018 йилнинг мос даврида - 0,5 минг ўрин, касалхоналар 2019 йил январь-июнида - 1,1 минг койка, 2018 йилнинг мос даврида – 0,2 минг койка) кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилиши, ҳамда Тошкент шахрида қурилаётган турар-жой объектлари, ижтимоий соҳа объектлари, шаҳардаги “СИТИ” турар жойларнинг барпо этилиши.

2019 йилнинг 6 ойида кичик тадбиркорлик субъектларнинг чакана савдо товар айланмаси ҳажми дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 65 861,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 % га ўсди. Кичик тадбиркорлик субъектларнинг чакана савдо товар айланмасидаги улуши 85,4 % ташкил этди.

Мазкур ўсишга тасъир этувчи омиллардан бири республикада ахоли сонининг ўсиши, даромадларнинг ошиши, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Шунингдек, савдо фаолияти билан шуғулланувчи кичик тадбиркорлик субъектларнинг сонининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 413 бирликга (ўсиш суръати 36,1 %) ортиши ҳам чакана савдо товар айланмасининг хажмини кўпайишига ўз таъсирини кўрсатмоқда.

2019 йил январь-июнь ойларида хизматлар соҳасида кичик тадбиркорликнинг улуши 51,6 % ни ташкил этиб, ҳажми 43 454,0 млрд. сўмга тенг бўлди. 2018 йил январь-июнь ойларига нисбатан ўсиш суръати 105,2 % ни ташкил қилди.

2019 йил 1 июль ҳолатига хизматлар соҳасида фаолият юритувчи кичик тадбиркорлик субъектлари сони 185,1 минг бирликни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 126,4 фоизга тенг бўлди. Соҳалар бўйича тегишлича савдода 90,2 минг бирлик (134,7 %), ташиш ва сақлашда 14,7 минг бирлик (118,1 %), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 23,3 минг бирлик (127,0 %), ахборот ва алоқа соҳасида 7,3 минг бирлик (114,2 %), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 5,9 минг бирлик (119,3 %) ва бошқа хизматларда 43,7 минг бирликни (117,1 %) ташкил қилган. Жами фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар (245,9 минг бирлик) таркибида кичик тадбиркорлик субъектлари 75,3 % улушга эгадир.

2019 йил январь-июнь ойларида хизматлар соҳасида банд бўлган янги ташкил этилган кичик бизнес корхоналари 32,3 минг бирликни ташкил қилиб, яъни 18,7 минг бирликга ёки 2,4 мартага ошган. Соҳалар бўйича тегишлича савдода 21,1 минг бирлик (15,1 минг бирлик ёки 3,5 мартага), ташиш ва сақлашда 1,7 минг бирлик (0,7 минг бирлик ёки 167,8 %), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 3,9 минг бирлик (2,0 минг бирлик ёки 199,1 %), ахборот ва алоқа соҳасида 0,9 минг бирлик (0,2 минг бирлик ёки 135,7 %) ва бошқа хизматларда 4,7 минг бирликни (0,7 минг бирлик ёки 118,2 %) ташкил қилган. Жами янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар (34,4 минг бирлик) таркибида кичик тадбиркорлик субъектлари 94,0 % улушга эгадир.

Ҳурматли редакция ушбу рақамларда катта хатолар борга ўхшайди деб осмонга қараб гапирганга ўхшамоқда, чунки бир нарсани инкор қилиш учун уни илмий асосланган ҳолда гапириш керак. Агар редакция “юқори малакали” ходимларининг иқтисодий билимлари етишмаётган бўлса, бизнинг айбимиз йўқ албатта. Ўзбек халқининг ажойиб мақоли бор “Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин”.

Якунда шуни таъкидламоқчимизки, Давлат статистика қўмитаси барча ахборот фойдаланувчилари билан очиқ ишлашга ҳар доим тайёрдир. Шунинг учун ҳам кимдир эълон қилинаётган расмий статистик рақамларнинг мазмун ва моҳиятини тушуна олмаса ҳар-хил лўқма мақолалар эълон қилмасдан ёки нотўғри талқин қилмасдан туриб, бизга мурожаат қилишса мақсадга мувофиқ бўлади.

Натижада, ҳурматли фойдаланувчиларимиз онгини бўлар-бўлмас ахборотлар билан чалғитмаган бўлар эдик.

Портал ижодкорларига ҳурмат ва эҳтиром ила,

Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати рағбари,
У. Абдурасулов, тел.:230-80-07, 90-355-00-12.
Электрон почта: matbuot@stat.uz

* * * * *

Кўриб турибсизки, Давлат Статистика Қўмитасининг Ахборот Хизмати раҳбари У.Абдурасуловга бизнинг хабаримиздаги “Давлат Статистика Қўмитасининг бу маълумотларида катта хатолар борга ўхшайди” деган сўзлар ёқмаган. Ваҳолангки, бу сўзлар ЎТА МАДАНИЯТЛИ шаклда ёзилган бўлиб, Давлат Статистика Қўмитасининг бу маълумотларида хатолар борлиги эмас, хатолар борга ЎХШАЁТГАНЛИГИ танқид қилинган.

У.Абдурасулов бизга ёзган хатида “барча БМТга аъзо бўлган давлатлар каби бизнинг мамлакатимиз ҳам статистика ҳисоб-китобларини жаҳон даражасида олиб бориш учун бутун жаҳонда қабул қилинган Миллий Ҳисоблар Тизими (МҲТ) – 2008 асосида олиб боради. Ушбу методология асосида ҳисоблаб чиқилган статистик кўрсаткичлар объектив, шаффоф ва тўғри деб бутун дунё халқаро ташкилотлари томонидан тан олинади” дебди.

Биз буни жуда яхши биламиз, аммо Ўзбекистон каби диктаторликларда дунёда тан олинган талаблар мутлақо эътиборга олинмаслигини, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими, жумладан, унинг Статистика Қўмитаси халқни алдаш учун мутлақо ёлғон маълумотлар тарқатишни одат қилиб олганини ҳам жуда яхши биламиз.

Халқаро ташкилотлар бу маълумотларни текшириб ҳам ўтирмайдилар, чунки, текширишдан фойда ҳам йўқ. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари ҳам Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган диктаторлик режимининг табиати қанақа эканлигини жуда яхши биладилар. Ривожланмаган мамлакатларнинг фикри эса, ҳеч кимни қизиқтирмайди ҳам.

Хуллас, бечора У.Абдурасулов ҳеч қандой асоси йўқ баландпарвоз гаплар билан Давлат Статистика Қўмитасининг олижаноблигини гўёки исботлаб бўлгандан кейин, 13 августдаги бизнинг хабаримизда ҳам келтирилган рақамларни яна такрорлабди. Уларнинг ҳаммасини бу ерда ёзиб ўтиришнинг ҳам кераги йўқ. Биз биттасига тўхтамоқчимиз холос.

Нимамиш, кичик тадбиркорлар 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида 43454,0 млрд сўмлик хизматлар кўрсатишганмиш (бу республикадаги жами хизматлар ҳажмининг 51,6 фоизи) ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 105,2 фоиз, яъни 2 баравардан кўпроқ бўлганмиш. Энг қизиғи, ўтган йилнинг биринчи ярмида неча сўмлик хизмат кўрсатилгани тилга ҳам олинмаган.

Қаранг, мустақилликнинг 27 йилида, яъни 2018 йилгача, демак, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир ва 1 йил президент бўлган йиллари кичик тадбиркорлар етишган натижалар бу йилнинг биринчи ярмида 2 баравардан кўпроққа ортганмиш. Тўсатдан бундай ўсиш бўлганига битта ҳам аҳмоқ ишонмайди-ку.

Аммо, фараз қилайлик, ишониш керак. Унда савол туғилади, аввалги йиллардаги қолоқлигимизнинг бош айбори Шавкат Мирзиё эмасми? Айнан шундай. Демак, ҳаромий Ислом Каримнинг ҳокини, Шавкат Мирзиёни ўзини ҳозирги лавозимидан улоқтириш керакмасми? Нимага у Ислом Каримга ўз вақтида эътирозларини билдирмади ва Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволга олиб келди?

Тўғри, кичик тадбиркорлик ҳам керак нарса. Аммо, мамлакат иқтисодиёти ва умуман мамлакат аҳволининг кўрсатгичи - катта тадбиркорликдир. Хўш, нимага бизда биронта йирик хусусий тадбиркор йўқ, биронта ўзбек доллар миллиардери йўқ? Улар йўқлигининг бош айбдори ҳам Шавкат Мирзиёку! Ўзбекдан чиққан доллар миллардерлари Алишер Усмонов, Искандар Маҳмудов, Фаттоҳ Шодиев ва бошқалар нимага Ўзбекистонда бизнес қилишмайди?

Қаёққа қараманг, мамлакатимиз ва халқининг ғариб аҳволда эканлигининг бош айбори Шавкат Мирзиё бўлиб чиқмоқда. Хўш, бунга нима дейсиз, Давлат Статистика Қўмитаси Ахборот Хизмати раҳбари, жаноб У.Абдурасулов?

Расмда - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлигининг раҳбари Абдураҳим Пўлат ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону