17 August 2019
19:10 - Жуда қизиқ: Туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳоб ва KUN.UZ нашри ходимлари ўртасида келиб чиққан жанжални Тошкент шаҳар прокуратураси текширмоқда
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳозиргина тарқатган хабарда айтилишича, кеча Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳоб ҳамда KUN.UZ нашри ходимлари ўртасида келиб чиққан ҳолат юзасидан Тошкент Шаҳар Прокуратураси текширишлар бошлабди.

Бундан ҳам қизиғи, мазкур ҳолат мамлакатнинг Бош прокуратураси томонидан назоратга олинган. Натижаси ҳақида кенг жамоатчиликка қўшимча маълумот берилармиш.

Бир қарашда, бу хабар ўта сенсацион. Чунки, давлат хизматчиси билан журналистлар ўртасида чиққан жанжал шаҳар прокуратураси тарафидан текширилиши, буни мамлакат Бош прокуратураси назорат остига олиши – Ўзбекистондек давлатнинг тарихида мисли кўрилмаган нарсадир. Кўрамиз, бу нарсанинг давоми қандай бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону