14 August 2019
14:41 - Навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё кеча хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш каби масалалар бўйича фармон имзолабди
Бундай фармон имзолангани ҳақида кеча 13 августда фақат рус тилида хабарлар тарқатилган эди. Бугун уларни ўзбекчага таржима қилиб, эълон қилишди. Ўзбекистондек мустақил ва давлат тили ўзбек тили бўлган мамлакат учун шунинг ўзи шармандаликдир.

Табиий, президент фармонларининг қайси тилда эълон қилиниши ҳам муҳим, аммо бундан ҳам муҳим бўлгани фармоннинг маъно ва моҳиятидир.

Авваламбор айтиш керакки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги фармон имзолагани ҳақида ўзбек тилидаги хабарлар бугун ЎзА, Kun.uz каби Интернет нашрларда эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёнинг фармонида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг сўзсиз бажарилиши, мулк ва бошқа мулкий ҳуқуқлар бузилишига йўл қўйилмаслиги тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш каби фундаментал мавзулар тилга олинган. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арип зиммасига юклатилган.

Хўш, бундай фундаментал масалаларга бағишланган фармонннинг бажарилиши қандай бўлади? Аввалдан айтиш мумкинки, ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЖИДДИЙ ИЖОБИЙ НАТИЖА БЎЛМАЙДИ.

Чунки, авваллари ҳам кўп марта айтганимиздек, Ўзбекистонда умумий аҳвол шунчалик ғарибки, авваламбор ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ бошлаш керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш, “Тошкент” Фонд Биржасини ҳақиқий фондлар биржасига айлантириш каби ғоялар борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтса, ўзимизнинг инвесторлар синфи яратилади ва ўз инвесторларимиз ҳамма муаммоларни Шавкат Мирзиёнинг фармон ва йиғилишларисиз ҳам ҳал қилаверадилар.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби ҳақиқий сиёсий партияларни рўйхатга олиш йўлига ҳаромий Ислом Карим тарафидан қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш устида ишлаши керак.

Эслатамиз, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти бундай тўсиқларни олиб ташлаш бўйича ўз маслаҳатини Сизга ҳам юбориб бўлди, жаноб Шавкат Мирзиё. Далама-дала ва шаҳарма-шаҳар юриш ўрнига, шу каби амалий масалалар билан Президент шуғулланиши ШАРТ.

Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, халқ майдонларга чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону