12 August 2019
17:21 - “Бирлик”нинг асосчиларидан шоира Гулчеҳра Нурилланинг турмуш ўртоғи Усмонжон ака 80 ёшида оламдан ўтди

Кеча11 августда ярим кечасига яқин “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг асосчиларидан бири, шоира Гулчехра Нурулланинг умр йўлдоши Усмонжон ака Раджаб саксон ёшида оламдан ўтди. Усмонжон ака оғир йилларда ҳар доим Гулчеҳра опанинг ёнида бўлганлар, қўллаб-қувватлаганлар.

Мана бугун у буюк шахс “Дўмбиробод” жоме масжиди ёнидаги қабристонда дафн этилди.

Гулчеҳра опага чуқур таъзияларимизни билдириш билан бирга, Усмонжон акага Оллоҳдан раҳмат тилаймиз, жонлари жаннатда бўлсин.

Кеча ярим кечасига яқин Гулчеҳра опанинг яқинда бўлиб ўтган 80 ёшлик юбилейлари ва Қурбон Ҳайити билан табриклаш учун АҚШдан Тошкентга телефон қилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Гулчеҳра опанинг ўзидан Усмонжон ака ҳозиргина оламдан ўтганларини эшитган ва ўзининг таъзияларини билдирган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону