11 августда Қуддуснинг Ибодатхона Тепалигидаги Ал-Ақса масжидида Қурбон Байрами намозини адо этгани йиғилган мусулмонлар билан полиция кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Бу ҳақда The Jerusalem Post газетасининг веб сайтида хабар тарқатилди.
Гап шундаки, тарихда биринчи марта яҳудий халқининг миллий мотам куни, яъни икки муқаддас ибодатхонанинг бузилиш куни Тўққизинчи ава, мусулмонларнинг Қурбон Байрами билан бир кунга тўғри келиб қолган. Бу кунни икки дин вакиллари айнан Ибодатхона Тепалигида нишонланашарди. Аммо, бу йил Қурбон Байрами ҳам шу кунга тўғри келгани учун, Исроил ҳукумати 11 августда яҳудийларнинг Ибодатхона Тепалигида йиғилишини тақиқлади. Чунки, кўп сонли мусулмонлар ва яҳудийларнинг битта тепаликда тўпланишлари катта жанжаллар чиқариши муқаррар эди.
Шундай бўлса ҳам яҳудийларнинг баъзи гуруҳлари Ибодотхона Тепалигига чиқишга ҳаракат қилдилар. Уларнинг мақсади Ал-Ақса масжидидни бузиб ташлашдир деган гаплар аввалдан тарқалгани сабабли, бу масжидда 80 минг мусулмон тўпланди, мусулмонлар билан яҳудийлар ўртасида жанжал чиқишининг эҳтимоллиги юксалди.
Бунинг олдини олиш мақсадида бу ерга келган Исроил полиция кучлари билан мусулмонлар ўртасида жанжалга ўхшаш воқеалар юз берди. Аммо, икки тарафдан ҳам жабрларганлар бўлишига қарамасдан, кеча Ибодатхона Тепалигида қон тўкилмади.
Очиқча айтиш керакки, бу ҳали ҳолва. Чунки, яҳудийларнинг мақсади - Ибодотхона Тепалигидаги иншоатларни бузиб ташлаб, шу тепалик ўрнида 3-чи муқаддас ибодатхона яратиш.