08 August 2019
17:33 - UZAUTO MOTORS автомобилларини сотолмай қолган эди, бу йил 26 августдан 23 сентябргача завод ишламайдиган бўлибди
Ўзбекистонда чиқарилаётган чет эл автомобилларини Ўзбекистондан ташқарида сотиш қийинлашиб бораётгани ҳақида аввал ҳам хабарлар берилган эди. Бу хабар кенг тарқалиб кетгани сабабли бўлса керак, UzAuto Motors корхонаси шу йил 26 августдан 23 сентябргача ўз фаолиятини тўхтатмоқчи бўлибди.

Бизга бу ҳақда автокорхоналар билан боғлиқ бўлган ҳамма нарсани биладиган хизматчи хабар берди. Унинг айтишича, бу вақтда UzAuto Motors корхонасида профилактика ишлари олиб борилади.

Бу корхонанинг автомобилларини, масалан, Қозоғистонда чиқариш ҳақида гапирилган гаплар гаплигича қолиб кетган эмиш.

Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистон учун автосаноат ҳам муҳим соҳа. UzAuto Motors профилактикадан кейин қанчалик тез ўз фаолиятини қайтадан бошласа, шунча яхши бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону