06 August 2019
17:33 - Ўзбекистондаги тожиклар режимининг Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Туркияда нима қилмоқда?

Шу кунларда Туркияда бўлган Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири, тожик аслли Шароф Рашиднинг куёви Абдулазиз Комил аввал бу ердаги маслакдоши Мавлуд Човушўғли ҳамраислигида Туркия-Ўзбекистон Стратегик Режалаштириш Гуруҳининг 1-учрашувида иштирок этди. Кейин 2 вазир ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

5 август куни Абдулазиз Комил Туркия элчиларининг Анқарада ўтказилган йиллик 11-конференциясида иштирок этди. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Абдулазиз Комил бу йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг буюк лойиҳаларини тушунтирганини иддао қилдилар. Аммо, Туркиянинг оммавий ахборот воситалари бунга эътибор ҳам бермадилар. Ҳозир ҳамманинг диққат марказида шу конференциядаги Туркия Президенти Ражаб Эрдўғаннинг бугунги нутқида. У яқинда Сурия ҳудудларида мисли кўрилмаган буюк ишлар қилиш ниятида эканликларни айтиб, ҳаммани ҳайрон қолдирибди.

Бугун Абдулазиз Комил Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (TIKA) раиси Серкан Каялар билан учрашди (расмда). Тарафлар бу учрашувда Ўзбекистоннинг тегишли муассасалари билан иқтисодиёт, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, туризм соҳаларида ва бошқа қатор ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларда TIKA’нинг лойиҳалар ва техник кўмак дастурларини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлигини фаоллаштириш тўғрисида келишибдилар.

Иши битган бўлса, бугун вазиримиз Ўзбекистонга қайтса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону