06 August 2019
02:26 - Шавкат Мирзиёнинг аҳмоқ хизматчиси Комил Алламжонга кўра, Facebook ва YouTube’ни блоклаганлар ҳозир қамоқда эмиш. Аслида, ҳозир "Бирлик" айтаётган фундаментал ислоҳотларга муҳтожмиз!

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг Администрацияси қошида яратилган Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги раҳбари Комил Алламжон (расмда чап тарафда) қандайдир ўта шубҳали Alter Ego дастури доирасида қандайдир ўзига ўхшаган аҳмоқ видеоблогер Кирилл Алтманга интервью бериб, Совет замонида бозорларда пистачка сотиш билан шуғулланган аёллардан фарқи йўқлигини кўрсатиб берди.

Бу икки аҳмоқ, яъни Комил Алламжон ва Кирилл Алтманнинг суҳбати, аниқроғи, Кирилл Алтманнинг бир тийинга қиммат, Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволни очиш нияти бўлмаган ўта қисқа саволлари ва Комил Алламжоннинг тўхтовсиз ва мантиқсиз алжирашлари кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонимизда сўз эркинлиги соҳасида ҳеч қандай жиддий ўзгариш йўқ ва бўлмайди ҳам.

Қаранг, Ўзбекистонда ҳали ҳам ҳаромий Ислом Карим тарафидан яратилган 5 та қўғирчоқ сиёсий партия мавжуд, айнан шу партияларнинг вакилларидан иборат Олий Мажлис ҳали ҳам бошимизда ўтирибди. Президент-диктатор нима деса, ўшани амалга ошириш билан шуғулланадиган бундай Олий Мажлис ва бундай партиялар билан “сўз эркинлиги” бўлармиди?

Ўзбекистон Конституциясига кўра, сиёсий партияни рўйхатга олиш учун унинг камида 20 минг аъзоси бўлиши керак. Аҳолиси биздан 5 баравар кўп бўлган Россияда сиёсий партияни рўйхатга олдиш учун у партиянинг бор-йўғи 500 аъзоси борлиги етарлидир.

Нима, ҳозир расмий саҳнада гўёки фаолият олиб бораётган 5 та партия ва уларнинг вакилларидан иборат бўлган Олий Мажлисдагилар шуни билмайдиларми? Совет замонида Ўзбекистонда ўзбек тилини давлат тили қилдирган, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси 15 йил аввал Адлия Вазирлигига рўйхатдан ўтиш учун ҳамма керакли ҳужжатларни топширган бўлса ҳам, бу партия ҳалигача рўйхатга олинмаётганини улар билмайдиларми? Улар нимани биладилар ўзи?

Аҳмоқ Комил Алламжон бу суҳбат давомида Ўзбекистонда Facebook ва YouTube’ни блоклаган шахслар ҳозир қамоқда ўтирганларини, унинг ўзи Ўзбекистон ҳақида тарқатилаётган салбий маълумотлар билан қарши далиллар ва қарши фактлар орқали курашиш кераклигини айтганини урғулаш билан овора бўлган. Наҳотки, у Ўзбекистондаги мавжуд фундаментал сиёсий ва иқтисодий камчиликларни айнан “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси айтаётганини, уларни асослаб бераётганини билмайди?

Комил Алламжон аҳмоқлигини ҳозир ҳамма билади, аммо ўзини видеоблогер деб айтаётган Кирилл Алтман ҳам буларни билмайдими? У қанақа видеоблогор ўзи? Нима сабабдан у Facebook ва YouTube’ни блоклаб, ҳозир қамоқда ўтирганларнинг исмларини ҳам сўрамади? У ҳеч қанақа блогор эмас, у мавжуд режимнинг қўғрчоқларидан биттаси, холос.

“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳатта анчагина блогорлар тоталитар режимларнинг хизматчиларига айланиб бўлганларини айтиб келмоқда, ўз иддаоларини фактлар билан кўрсатиб келмоқда. Икки аҳмоқ, Комил Алламжон ва Кирилл Алтманнинг кечаги, яъни 2019 йил 5 августдаги суҳбати ҳам шундай фактлардан биттасидир.

Аммо, бир нарсани унутмайлик. Ўзбекистон ҳали ҳам ошкоралик, сўз эркинлиги, демократия каби масалалар нуқтаи назаридан тоталитар режимдир. Бу режим – Москва тарафидан яратилган ва Москвага хизмат қиладиган, ҳозир Шавкат Мирзиё раҳбарлигида фаолият олиб бораётган тожиклар режимидир.

Демак, Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш, “Тошкент” Фонд Биржасини ҳақиқий фондлар биржасига айлантириш каби ғоялар борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтса, ўзимизнинг инвесторлар синфи яратилади ва ўз инвесторларимиз ҳамма муаммоларни Шавкат Мирзиёнинг йиғилишларисиз ҳам ҳал қилаверадилар.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби ҳақиқий сиёсий партияларни рўйхатга олиш йўлига ҳаромий Ислом Карим тарафидан қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш устида ишлаши керак.

Эслатамиз, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти бундай тўсиқларни олиб ташлаш бўйича ўз маслаҳатини Сизга ҳам юбориб бўлди, жаноб Шавкат Мирзиё. Далама-дала ва шаҳарма-шаҳар юриш ўрнига, шу каби амалий масалалар билан Президент шуғулланиши ШАРТ.

Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, халқ майдонларга чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону