03 August 2019
13:05 - Жуда қизиқ: Шавкат Мирзиёнинг қарори билан Жаслиқдаги мудҳиш зиндон/колония ёпилармиш, шунга ишонадиганлар борми?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз эълон қилишича, Шавкат Мирзиёнинг кеча, яъни 2019 йил 2 август куни имзоланган ПҚ-4414-сонли “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони Ижро Этиш Колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш белгиланган эмиш.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси билдиришича, сўнгги йилларда мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли институционал ислоҳотлар ўтказилди, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қамоққа олинган шахслар ва маҳкумларни диний ва сиёсий қарашларидан қатъий назар ҳуқуқларига риоя қилиш, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш борасида халқаро мажбуриятларни амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар қабул қилинганмиш.

Шу билан бирга, жиноят-ижроия амалиёти таҳлили ва жамоатчилик билан бевосита мулоқот натижалари жазони ижро этиш тизимида сақлаш шароитларини янада гуманитар кўринишга келтириш орқали маҳкумларнинг ҳуқуқлари кафолатини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш зарурлигини кўрсатаётган эмиш.

Айтилишича, мазкур тарихий қарор озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантиришга йўналтирилган ахлоқан тузатиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ давлатнинг халқаро ареналарда ижобий мавқеини илгари суриш мақсадида қабул қилинганлиги қайд этилган.

Энг қизиғи, хабарларда Жаслиқдаги зиндонсифат қамоқхона қачон тугатилиши умуман тилга олинмаган. Қолаверса, бу осон иш ҳам эмас. Шавкат Мирзиё турли қарорлар имзолайверади, амалда ҳеч нарса ўзгармайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону