02 August 2019
22:05 -
Шавкат Мирзиё ўзининг қўғирчоқ партиясини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясига қарши ишлатишни бошладими? Ўзбеклар қаерда?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқларидан биттаси бўлган “Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар Ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси” Самарқандда аъзоларининг сонини гўёки 100 мингга чиқарганига бағишланган тантанали тадбир ўтказгани яна ўша режимнинг қўғирчоқларидан бири бўлган ЎзА тарафидан эълон қилинди.
Нимамиш, Марказий Банкнинг Самарқанд вилоят Бош бошқармаси ходими Умидахон Ниязова партиянинг шу вилоятдаги 100 мингинчи аъзоси деб тан олинибди, унга партияга аъзолик гувоҳномаси ҳамда 100 та совға ва махсус статуэтка тантанали равишда топширилибди. Ушбу акция доирасида вилоятдаги 100 га яқин корхона ва ташкилотларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 14 минг нафардан ортиқ янги аъзо партия сафига қабул қилинибди.
Биринчидан, маълумки, СССР пайтида бутун давлатда биттагина партия бор эди – КПСС. Аҳолиси 300 миллион атрофида бўлган СССРда КПССнинг тахминан 19 миллион аъзоси бўлган. Яъни аҳолининг 6 фоиздан кўпроғи КПСС аъзоси эди.
Қаранг, “Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар Ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси”нинг фақат Сам арқанд вилоятида 100 минг аъзоси бор бўлса, демак, Ўзбекистонда аъзоларининг сони 1,5 миллиондан ҳам кўп. Бундай қўғирчоқ партиялардан 5 таси бор эканми, демак, бизда ҳамма партия аъзоларнинг сони 7-8 миллион атрофида, яъни Ўзбекистон аҳолисининг тахминан 20 фоизи қўғирчоқ партияларнинг аъзолари.
Вой-дод! Аҳолини қўғирчоқ партияларга жалб қилишда КПССдан ҳам олдинга ўтиб кетибмиз!!!
Иккинчидан, яна маълумки, ҳар қандай сиёсий партия Ўзбекистонда Адлия Вазирлиги тарафидан рўйхатга олиниши учун, Конституцияга кўра, унинг камида 20 минг аъзоси бўлиши керак. Аҳолиси биздан 5 баравар кўп бўлган Россияда эса, сиёсий партия расман рўйхатдан ўтиши учун, унинг аъзолари сони БОР-ЙЎҒИ 500 дан ортиқ бўлиши етарлидир.
Дунёга машҳур Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти икки ой аввал Ўзбекистон Президенти, Олий Мажлис палаталарининг раҳбарлари, Адлия Вазирлиги, Ўзбекистон Омбудсмани, ҳукуматнинг Инсон Ҳуқуқлари Институти ва оммавий ахборот воситаларига мактуб йўллаб, Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш ва сиёсий партияни, жумлардан, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини Адлия Вазирлигида рўйхатга олиш учун керак бўлган аъзолар сонини 20 мингдан кескин пастга тушириш кераклигини айтган эди.
Олий Мажлис палаталари ва Адлия Вазирлиги бундай мактубни олганлари, керакли ишлар қилинажаги ҳақида “Эзгулик” Жамиятига расмий жавоб хатлари юбордилар. Аммо, Президент Шавкат Мирзиё ва бошқалар ҳали жим туришибди.
Шавкат Мирзиё турли масхарабозлик ўйинлари билан сиёсий партияларни рўйхатга олиш ҳақидаги Конституция маоддасини ўзгартиришга ҳожат йўқлигини исботлашга ҳаракат қилса керак. Ҳеч шубҳа йўқки, охирги президент сайловларида айнан Шавкат Мирзиёнинг номзодини президентликка кўрсатган “Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар Ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси”нинг фақат Самарқанд вилоятида 100 минг аъзоси борлиги ҳақидаги ёлғон хабарни тарқатишдан мақсад – Шавкат Мирзиёга маддоҳлик қилишдир.
Шу муносабат билан ҳамма ҳуқуқ ҳимоячиларига, ҳамма ҳақиқий демократ сиёсатчиларга, ҳамма ҳақиқий ИНСОНларга, ҳамма оммавий ахборот воситаларига мурожаат қиламиз, “Эзгулик” Жамиятини қўллаб-қувватланг, “Эзгулик” мактуб йўллаган инстанцияларга (Ўзбекистон Президенти, Олий Мажлис палаталарининг раҳбарлари, Адлия Вазирлиги, Ўзбекистон Омбудсмани, ҳукуматнинг Инсон Ҳуқуқлари Институти ва оммавий ахборот воситаларига) сиз ҳам мактуб йўллаб, сиёсий партияларни рўйхатга олиш масаласида Ислом Карим қўйиб кетган сунъий тўсиқларни олиб ташлашни талаб қилинг.
“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси сифатида ҳаммага аввалдан миннатдорчилигимизни билдирамиз. Айни замонда, халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларни, жаҳоннинг ривожланган давлатларидан Ўзбекистон режимидагиларга босим ўтказишни ҳам сўраш билан шуғулланамиз.