01 August 2019
16:13 - Ўзбекистон Президентлигига номзод бўлиб шармандаси чиққан Абдулҳафиз Жалол 72 ёшида оламдан ўтибди
Абдулҳафиз Жалол 1947 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида, Бирлашган қишлоғида туғилганди. 1969 йили Тошкент Давлат Университетини тамомлаган. 1976 йилда фалсафа фани бўйича номзодлик, 1992 йили докторлик диссертацияларини ёқлаган.

Фалсафа ва сиёсатшунослик бўйича 450 дан ортиқ иш, жумладан, “Инсон омили: фалсафа, мафкура, сиёсат”, “Ўзбекистон: мустақиллик, манънавият, мафкура”, “Мустақиллик масъулияти”, “Истиқбол уфқлари” каби монографиялар муалифи бўлган. Илмий ишлари АҚШ, Буюк Британия, Германия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа давлатларда чоп этилган.

1971 йилдан эътиборан илмий-педагогик фаолият билан шуғулланган. ТошДУ Фалсафа Кафедраси ўқитувчилигидан Фалсафа ва Ҳуқуқ Институти директорлигигача (1993 йилдан) бўлган йўлни босиб ўтган. 1994 йилда Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси Марказий Кенгашининг биринчи котиби этиб сайланган.

Абдулҳафиз Жалол 2000 йилда президентлик сайловида Ислом Каримга ягона муқобил рақиб бўлган ва ўзи айнан Ислом Карим учун овоз берганини билдириб, шармандаси чиққанди. У 2019 йил 29 июль куни Намангандаги ўзи туғилиб-ўсган қишлоқда дафн этилибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону