29 July 2019
03:15 - Мамлакатимизнинг бечора Инновацион Ривожланиш Вазирлиги нима учун Ўзбекистон Глобал Инновацион Индекс рўйхатига киритилмаганидан роҳатсиз

Ўзбекистонда ҳумронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА бизда яқинда яратилган Инновацион Ривожланиш Вазирлигининг “Нима учун Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рўйхатига киритилмаган?” номли баёнотини эълон қилди.

Вазирлик ўз баёнотида АҚШдаги Корнел Университети, Франциянинг Insead Бизнес Мактаби ва Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти биргаликда яратган 2019 йилнинг Глобал Инновацион Индекс (ГИИ) рўйхати 24 июлда эълон қилингани, аммо рўйхатга Ўзбекистон киритилмаганини тан олган ва турли баҳоналар билан вазирлик ўзи ҳеч нарса қилолмаганини оқлашга ҳаракат қилган. Мисол сифатида рўйхатда 1-5 ўринларни эгаллаганларнинг ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ўрнини кўрсатган. Аммо, рўйхатда Туркманистон ҳам йўқлигини умуман тилга олмаган.

Аслида, бу рўйхатда бизни қизиқтириши мумкин бўлган давлатлар анча-мунча ва уларнинг ўринлари қуйидагича:

1. Швейцария
2. Швеция
3. АҚШ
4. Голландия
5. Буюкбритания
10. Исроил
11. Жанубий Корея
13. Гонгконг (Хитой)
14. Хитой
15. Япония
46. Россия
47. Украина
48. Грузия
49. Туркия
52. Ҳиндистон
79. Қозоғистон
84. Озорбайжон
90. Қирғизистон
100. Тожикистон

Айтиш керакки, 129 давлатни ўз ичига олган рўйхатнинг охирида Нигерия, Бурунди ва Яман турибди. Шундай экан, бу рўйхатга Ўзбекистонимиз киритилмаганининг ягона сабаби - уни тузувчилар Ўзбекистонга намойишкорона тупиришгани бўлса керак. Хўш, киритсалар нима бўларди? Ўзбекистон Тожикистон билан ёнма-ён турарди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону