29 July 2019
01:04 - Афғонистон пойтахтида яна теракт, 2 киши ҳалок бўлди, вице-президентликка номзод Амриллоҳ Солиҳ ва яна 50 киши ярадор бўлди. Энди Шавкат Мирзиё нима қилади?
Қобулдаги Ғолиб Университети олдида кеча кечқурун уюштирилган теракт натижасида камида 2 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши ярадор бўлди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Портлашдан кейин дарҳол 28 сентябрга белгиланган президент сайловларида Ашраф Ғанининг вице-президентликка номзоди сифатида иштирок этишга тайёрланаётган Амриллоҳ Солиҳнинг Университетга яқин жойдаги офисига ҳужум уюштирилган, у ярадор бўлган. Аммо, унинг қўриқчилари билан террористлар ўртасида чиққан жангда ҳамма террористлар ўлдирилган. Уларнинг сони хабарда айтилмаган. Амриллоҳ Солиҳ Яшил Тренд Партиясининг фаоли экан.

Эслатиш керакки, ўтган йили баҳор ойида бўлиши керак бўлган президентлик сайловлари тўхтовсиз давом этаётган терактлар туфайли икки марта орқага сурилган ва ҳозир 28 сентябрдаги сайловлар учун сайлов олди компанияси расман бошланган эди.

“Толибон” террористлари билан тинч музокаралар олиб бориш таклифи билан ўртага чиқиб, Ўзбекистонда шу мавзуга бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказган Шавкат Мирзиё энди нима деркин?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону