27 July 2019
07:07 -
Ўзбекистонда ҳаммаёқ масхарабозлик: АҚШнинг янги элчиси Даниэл Розенблюм Наманганга бориб, вилоят ҳокими билан учрашганини “Наманганская правда” газетасидан ўргандик
АҚШнинг Ўзбекистонга яқинда келган янги элчиси Даниэл Розенблюм аввалги элчи Памела Спратленнинг ишини давом эттириб, Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимини мақташ билан овора бўлса керак деган фикримиз йўқ эмасди. Аммо, уни тўғридан-тўғри масхарабозлик ўйинларига тортиб олишлари мумкинлиги ҳаёлимизга ҳам келмаган эди.
Хуллас, биздаги режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz веб сайти кеча 26 июль куни соат 23:18 да АҚШнинг элчиси Даниэл Розенблюм 25 июлда Наманганга келиб, вилоят ҳокими Хайрулла Бозор билан учрашганини рус тилида чиқадиган “Наманганская правда” газетасига асосланиб хабар берди. У ердаги расмга кўра, Хайрулла Бозор АҚШ элчисига ўзбекча тўн ва дўппи ҳам кийгазибди.
Масхарабозлик шундан иборатки, бу учрашувда иқтисодиёт, инвестиция, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган эмиш. АҚШ элчиси Ўзбекистоннинг улкан салоҳиятини таъкидлаб, АҚШда кўпчилик бундан бехабар эканини афсус билан эътироф этганмиш ва Америка бизнесининг Ўзбекистондаги мавжуд имкониятлар ҳақида хабардорлигини оширишга ҳаракат қиламиз, дейишгача борганмиш.
Ҳурматли ўзқувчиларимиз, кўз олдингизга келтиринг, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Америка бизнесининг мамлакатимиздаги мавжуд имкониятлар ҳақида хабардорлигини оширишга ҳаракат қилармиш. Қандай қилиб? Шундай савол берсангиз, янги элчининг аввалги элчи Памела Спратлендан баттар шармандаси чиққан бўларди-ку!
Бундан ташқари, вилоят билан танишишга келган АҚШ элчиси фақатгина вилоят ҳокими билан учрашгани, ҳоким унга тўн ва дўппи кийдиргани устидан куласизми, йиғлайсизми?
Ҳа, дарвоқе, “Наманганская правда” газетасининг хабарига кўра, элчи Даниэл Розенблюм ҳоким билан учрашувдан кейин “Coca-Cola Ichimligi Uzbekistоn, LTD” қўшма корхонасига бориб, у ердаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишибди. Бундан ортиқ яна қанақа масхарабозлик бўлиши мумкин?