24 July 2019
17:58 -
Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бўлгани яна бир марта исботланди: Бизда хуфиёна иқтисодиёт даражаси тахминан 45-46 фоиз экан
Аввалги хабарларимизда кўп марта сони миллиондан кўп бўлган ватандошларимиз чет элларда қуллардек ишласалар ҳам, ҳар йили Ўзбекистонга сал кам Давлат Бюджетига тенг миқдорда пул юбораётганлари, Ўзбекистон ўша пул эвазига оёқда турганини айтар экан, мамлакатимиз давлат сифатини йўқотиб бўлганини урғулар эдик. Бугун Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигида ОАВ вакиллари билан мулоқот қилган Иқтисодиёт ва Саноат Вазири Ботир Хўжа бу фактни тасдиқлайдиган яна бир мислол келтирди.
Ботир Хўжанинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистоннинг хуфиёна иқтисодиёт даражаси тахминан 45-46 ФОИЗНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА. Тўғри, дейди у, хуфиёна иқтисодиёт ривожланган мамлакатларда ҳам бор. Лекин унинг иқтисодиётдаги улуши қанчалигига қараб баҳоланади. Бизнинг иқтисодиётда бу даража қанчалик баланд эканлиги кўриниб турибди.
Унинг айтишича, хуфиёна иқтисодиётдан чиқиш йўлида валюта сиёсатини либераллаштириш ва даромад солиғидаги ўзгаришлар сезиларли ҳаракат бўлган эмиш. Аммо, бу ҳикояга унинг ўзи ва Ўзбекистон ҳукуматидагилардан бошқа ҳеч ким ишонмайди, дейди “Ҳаракат” мухбири. Чунки, мамлакатимизни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун бир қатор ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак.
Шавкат Мирзиё ўтказаётган ислоҳотлар эса, косметик бўлиб, жиддий ўзгаришларга йўл очолмайди. “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агекнтлиги бундай ислоҳотлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида сал кам ҳар куни гапирмоқда. Ҳатто, бугун ҳам 2 та хабаримизда бундай ислоҳотлар қандай бўлиши керакли яхшилаб тушунтирилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения