Ҳеч шубҳа йўқки, Украина Марказий Сайлов Комиссияси сайлов бюллетенларининг 99,3 фоизини текшириб бўлдими, демак, қуйидаги натижалар узул-кесилдир.
1. Владимир Зеленскийнинг “Халқ Хизматкори Партияси” – 43,16% овоз олибди
2. “Мухолифат Платформаси - Ҳаёт учун” – 13,01%
3. Юлия Тимошенконинг “Батькивщина Партияси” – 8,18%
4. Петр Порошенконинг “Европа Ҳамкорлиги Партияси” – 8,12%
5. “Овоз Партияси” – 5,84%
Сайловда иштирок этган булардан ташқари 17 партиянинг ҳар бири 5 фоиздан кам овоз олган, демак, уларнинг Олий Радада мустақил номзод сифатида сайланган вакилларигина бўлиши мумкин. Тўғридан-тўғри бу партияларга берилган овозлар, дунёда қабул қилинган анъанага кўра, Олий Радага кирган 5 партияга бўлиб берилади.
Тахмин қилиш мумкинки, сайловларнинг узул-кесил натижалари бугуноқ эълон қилинса керак.