04 July 2009
14:47 -
АҚШ вице-президентининг сафсатаси: Ироқликлар ўз муаммоларини сиёсий йўллар билан ҳал этсинлар. Ўзбекларчи?
Аввалдан эълон қилинмган ташриф билан Ироққа келган АҚШ вице-президенти Жо Байден ироқликларни ўз муаммоларини сиёсий йўллар билан ечишга чақирибди. Чиройли чақириқ. Аммо, биров бу чақириққа қулоқ солмаслигини Байден ҳам билади, ироқликлар ҳам, бутун дунё ҳам.
Бундай чақириқ Россия, Ўзбекистон ёки Украина мухолифатига бирлашиш чақириғи қилишдек фойдасиз ва кулгили бир нарса.
Ечим бошқа жойда, дейди мухбиримиз. АҚШ бу мамлакатга бостириб кирдими, энди у ердаги муаммоларни ечиш унинг зиммасида. Уларни ечмаслик ироқликларнинг эмас, айнан америкаликларнинг обрўсини туширади.
Бугун Ироқда мамлакат келажаги учун маъсулиятни елкасига оладиган сиёсий куч йўқ. Яқин орада бўлмайди ҳам. Демак, АҚШ у ердан яқин орада чиқиб кетолмайди.
Ўзбекистондаги аҳвол шу нуқтаи назардан яхшироқдир, чунки, бу ерда мамлакат келажаги учун маъсулиятни олишга сиёсий иродаси борлигини бир қатор мисоллар билан кўрсатган “Бирлик” Партияси бор. Сиёсий мухолифатчиликка даъво қилаётган бошқа гуруҳларнинг бири туғилиб, иккинчиси секин-аста йўқ бўлиб кетаверади, лекин, “Бирлик”ни ҳеч ким йўқ қилолмайди. Чунки, унинг сиёсий иродаси бор,аниқ мақсадлари бор, лидерлари бор.