Ўзбекистон халқига мурожаат: ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ҲАҚИДА ЎЙЛАНГ!
Ҳурматли Ўзбекистон фуқаролари! Кўзингизни очинг, масхарабоз президент, масхарабоз Олий Мажлис ва масхарабоз қўғирчоқ партиялар билан келажагимиз йўқ. Келажагимизни буюк қилиш учун Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш керак.
Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.
Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган жинояткорона тўсиқларни олиб ташлаш, “Тошкент” Фонд Биржасини ҳақиқий фондлар биржасига айлантириш каби ғоялар борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтса, ўзимизнинг инвесторлар синфи яратилади ва ўз инвесторларимиз ҳамма муаммоларни Шавкат Мирзиёнинг йиғилишларисиз ҳам ҳал қиладилар.
Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.
Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак. Далама-дала ва шаҳарма-шаҳар юришлардан ҳам фойда бўлмаслигини унга тушунтириш керак.
Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, халқ майдонларга бизнинг чақириғимиз билан чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.
Халқимиз майдонларга чиқиб, митинг ва намойишлар ўтказишни билади. Шу ерга "Бирлик" 1989 йил 23 сентябрда Тошкентнинг Навоий кўчасида "Ўзбек тили - давлат тили" шиори остида уюштирган намойишини кўрсатувчи расмни қўймоқдамиз. Мустамлака пайтида майдонларга чиққан халқимиз мустақиллик йиллари ҳам майдонларга чиқади.
Тайёрланаверинг! Бунинг учун "Бирлик" оёққа туриш даврида олиб борган фаолияти билан қуйидаги видео-фильмлар орқали ҳам танишишингиз мумкин:
- "Бирлик"нинг даҳшатли митинглари: www.youtube.com/watch?v=VNyIjY1yckQ&feature=youtu.be
- "Бирлик" ичидан чиққан хоинларнинг орқадан пичоқ уриши: www.youtube.com/watch?v=byTp7MMrDPA&feature=youtu.be
Бу ва бу каби кўплаб фильмларни бутун миллатга кўрсатадиган кунлар ҳам келади. Табиий, бу фильмларга тушунтириш берадиган дикторлар ҳам ўртага чиқади. Ўзининг яқин тарихини ҳам билмайдиган қилиб тарбияланган янги авлод ўз аҳволини англагандан кейин ҳайқириб йиғлайди.
"Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси ва "Ҳаракат" Агентлиги