16 July 2019
16:47 - Шавкат Мирзиё масхарабозлик билан овора, мамлакатнинг аҳволи эса, ўша-ўша дабдала

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Президент Шавкат Мирзиё масхарабозлик руҳидаги далама-дала, шаҳарма-шаҳар кезишини тўхтатиб, бир тийинга қиммат йиғилишлар ўтказаётгани ва гўёки оламшумул қарорлар чиқараётгани, фармонлар имзолаётгани ҳақида хабарлар тарқатиш билан оворалар. Мамлакатнинг аҳволи эса, ўша-ўша дабдала.

Мана биттагина мисол. Ўтган куни, яъни 2019 йил 14 июлда Шавкат Мирзиё узлуксиз профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб, оламшумул фикрини билдирибди. Нимамиш, ҳар бир соҳанинг ривожи, лойиҳаларнинг ижроси етук кадрларга боғлиқмиш.

Шу аҳмоқона, ҳамма биладиган фикрга асосланиб, Шавкат Мирзиё ўтган кунги йиғилишда узлуксиз профессионал таълим тизимини жорий қилишдан олдин унинг методологиясини яратиш, таълим дастурларини халқаро талаблар асосида янгидан ишлаб чиқиб, ўқитувчи ва ишлаб чиқариш усталарини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш зарурлигини таъкидлабди ва ёшларни касб-ҳунарга қизиқтириш ва рағбатлантириш бўйича таклиф киритиш юзасидан топшириқлар берибди.

Мамлакатнинг аҳволи эса, ҳали ҳам дабдала. Кеча, 15 июлда Ўзбекистоннинг бош хабар воситаси ЎзА “Қоғозларда жаннатга айланган қишлоқ” сарлавҳали хабар эълон қилди. Унда айтилишича, Қашқараё вилоятининг Чироқчи туманидаги Чияли ва Уйшун ҳудудлари Шавкат Мирзиёнинг таклифи билан яратилган “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлса ҳам, у ерларда ҳеч нарса қилинмаган ва қилинмаяпти. У ерда яшовчилар “Обод қишлоқ” дастурига киритилганларини ҳам билмайдилар.

Масалаан, бу ҳудудларда 21 та мактаб бор. Аҳоли кўплигидан шунча мактаб ҳам камлик қилмоқда. Энг сўнгги мактаб 1986 йилда қурилган экан. Мустақиллик йилларида умуман янги мактаб қурилмади. Собиқ шўролар даврида қурилган эскилари ямалиб ва тешиклари буталиб ишлатилмоқда.

ЎзАнинг хабарида у ерлардаги ғариб аҳволни кўрсатувчи бир нечта расм бор. Улардан биттасини биз ҳам шу хабаримизга илова қилмоқдамиз.

Қаранг, қишлоқларда аҳвол шундай ғариб ва дабдала экан, Шавкат Мирзиё ўз кабинетида бир тийинга қиммат йиғилиш ўтказиш билан овора. Узлуксиз профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш Абдулла Арип раислигидаги ҳукуматнинг иши. Шавкат Мирзиё жаноблари, қўйиб беринг, ҳукуматнинг ўзи бу каби ишларни Сиздан яхшироқ ҳал қилади. Сизнинг вазифангиз – давлатнинг ҳамма органлари ўз вазифаларини яхши бажаришларини таъминлашдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону