14 July 2019
16:16 - АҚШда шу кунларда Диний Эркинликлар бўйича иккинчи Вазирлар Конференцияси бўлади. Унинг Декларацияси ҳам қоғозда қолиб кетаверадими?
Бундай конференциянинг биринчиси 2018 йил 24-26 июль кунлари АҚШ пойтахти – Вашингтон шаҳрида ўтказилган эди. Унда дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатидан қарийб 600 нафар вакил – ташқи ишлар вазирлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, диний раҳнамолар ва фуқаролик жамияти фаоллари қатнашган эди. Табиий, Ўзбекистон делегацияси ҳам ўша ерда эди.

Ҳозир Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг ахборот хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Камил бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 2019 йил 16-23 июль кунлари амалий ташриф билан АҚШга боради ва Диний Эркинликларни олға суриш бўйича иккинчи Вазирлар Конференциясида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги вазирлар конференциясида қабул қилинган Потомак (Вашингтон олдидан ўтадиган дарёнинг номи) Декларациясида ҳамма динларга тўла эркинлик бериш шартлиги урғуланган ва “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги шундай таҳлил берган эди.

* * * * *

Қаранг, Декларацияда ҳамма динларга тўла эркинлик бериш айтилмоқда. Бошқа динларни қўйиб турайлик ва Ислом дини масаласини кўрайлик. Ислом динига кўра, мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшашлари керак. Шариатга кўра эса, мусулмон эркаклар 3 та хотинли бўлишга ҳақлари бор, майда ўғриларнинг кафти кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тош бўрон қилиб ўлдирилиши керак. Бундан ҳам муҳими давлат исломий бўлиши, исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши, келажакда бутун инсоният мусулмон бўлиши керак. Ҳозир террорист деб тан олинган Ал-Қоида, Толибон, ИШИД ва бошқа ташкилотларининг мақсади Ислом динининг айнан шу талабларни ҳаётга тадбиқ қилиш-ку.

Бу масхарабозлик халқасидан, тўғрироғи, боши берк кўчадан чиқишнинг ягона йўли “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” агентлиги тарафидан йиллардан бери айтиб келинмоқда. Бу йўл – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига, Қуръоннинг 8 асрда қилинган хато тафсиридан келиб чиқувчи хато тушунчалар бекор қилинишига эришишдир.

* * * * *

Ўтган йили бўлиб ўтган Вазирлар Конференциясининг Декларациясига ҳеч ким эътибор бермаган ва ўша Декларация қоғозда қолиб кетган эди. Бу йил ҳам шундай бўлиши шубҳасиз. Чунки, ҳатто АҚШ раҳбарияти ҳозирги босқичда Ислом динига тўла эркинлик бериб бўлмаслигини тушунмаяпти.

Буни АҚШнинг аввалги Президенти Барак Обама ва жорийдаги Президент Доналд Трамп “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси лидери Абдураҳим Пўлатга ёзган хатларидан ҳам кўриниб турибди. Аслида, гап фақат АҚШда эмас, бутун дунё жамоатчилиги Ислом дини фундаментал ислоҳотларга муҳтожлигини ва бундай ислоҳотлар ўтказилмагунча Ислом динига тўла эркинлик бериб бўлмаслигини, ҳозир Ислом динига тўла эркинлик бериш - ислом терроризмига расман йўл очиш эканлигини тушуниб етиши керак.

Демак, шу кунларда Вашингтонда ўтказиладиган Вазирлар Конференциясида қабул қилинадиган Декларациянинг Ислом динига оид қисми яна қоғозда қолиб кетаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону