13 July 2019
14:21 - Шавкат Мирзиё масхарабозлик аравасидан тушолмаяпти: У аввал деҳқонларга аҳмоқона маслаҳатлар берарди, энди завод ишчиларига бермоқда
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА бугун кечаси хабар қилишича, кеча, яъни 2019 йил 12 июнь куни Президент Шавкат Мирзиё Тошкент Қишлоқ Хўжалиги Техникаси Заводига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишибди ва ўзи аввал берган оламшумул таклифлар қандай амалга оширилаётганини кўриш билан бир қаторда, яна оламшумул маслаҳатлар берибди.

Аввалги номи “Тошкент Трактор Заводи бўлган” бу корхона ҳаромий Ислом Карим замонида кучли иқтисодий рақобатга, замонавий бозор талабларига дош беролмай қолган ва оқибатда Совет замонида гуркираб ишлаган корхонанинг бино ва линиялари қаровсизликдан тўкилиб бораётган экан. Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан 2016-2017йилларда корхонада буюк ишлар қилинганмиш, бундан руҳланиб кетган Ўзбекистон Президенти кеча янада буюк ташаббусларни олға сурганмиш. Бу улуғ ташаббуслар натижасида ўтган йили 10 миллион доллар, жорий йилнинг биринчи ярмида эса 15 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги техникаси экспорт қилинганмиш.

Аммо, авваллари қанча экспорт бўлгани мутлақо тилга олинмайди. Шундан ҳам тушунса бўладики, ЎзАнинг бугунги хабари Совет замонининг ёлғонларидан бошқа нарса эмас.

Шавкат Мирзиёнинг кечаги таклифлари ҳам навбатдаги масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Шундай маслаҳатлардан биттасини келтирамиз: “Бизга рақобатбардош техника керак, қўшимча қиймат зарур. Тизим корхоналарида минглаб одамлар ишлаши лозим. Бугун белгиланган мақсадларни ким амалга оширади? Мутахассис. Нима амалга оширади? Ақл, билим, меҳнат.”

Қаранг, бечора Шавкат Мирзиёга кўра, Ўзбекистон халқи ҳамма нарсанининг мотори “ақл, билим ва меҳнат” эканлигини ҳам билмас экан. Бир маҳаллар унинг таклифлари билан деҳқонлар аччиқ гармдор экиш билан шуғулланишга киришиб шарманда бўлган эдилар, энди Тошкент Қишлоқ Хўжалиги Техникаси Заводининг ишчи ва хизматчилари шарманда бўлишади.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бундай Президент ва унинг тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак. Халқ майдонларга чиқиб, айнан шундай ислоҳотларни талаб қиладиган вақт келмоқда.

Дарвоқе, ЎзАнинг хабарига ҳамманинг жонига тегиб бўлган Шавкат Мирзиёнинг расми қўйилган холос. Биз у расмни бу хабарга қўйиб ўтирмадик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону