08 July 2019
09:40 -
Танишинг, янги бўладиган Бош вазиримиз Рустам Ражабов: Унинг исмини маҳаллий ОАВлар мисли кўрилмаган масхарабозлик руҳида ёритишмоқда
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг ҳамма қўғирчоқ ахборот воситалари яқинда номини Uzauto Motors деб ўзгартирган собиқ “GM Uzbekistan” заводи бош директори вазифасини вақтинча бажараётган Рустам Ражабовни шу кунларда мисли кўрилмаган масхарабозлик руҳида пропаганда қилмоқдалар. У ҳар куни тўғри келган жойда Uzauto Motors Акциадорлик Жамияти, яъни Асакадаги аввал карислар қуриб, кейин америкаликлар ҳозирги даражага чиқарган заводни улуғлаш билан овора.
Рустам Ражабовга кўра, сўнги йилларда фойда ололмай ўз зарарига ишлаётган бу завод тўла Ўзбекистоннинг қўлига ўтиши билан, Рустам Ражабов раҳабарлигида катта фойда олаётган корхонага айланганмиш. Мана унинг кеча, 7 июлда Kun.uz веб сайтида келтирилган сўзлари:
“Давлат раҳбаримиз танқид қилганининг сабаби биз кўп йиллар “убитка”да юрганмиз. Зарар кўриб ишлайдиган хўжалик кимга керак? Президентимиз шу жиҳатга эътибор қаратган ва танқиди ўринли бўлган. Аллоҳга шукр, ўтган 2018 йилда президентимиз ислоҳотлари самараси натижасида 1 трлн 375 млрд сўм фойда кўрилди. 15 фоиз рентабелликка эришилди. Бунинг натижасида ишчиларнинг маошлари ҳам 1,5 бараварга оширилди. ”
У икки кун аввалги чиқишларида Шавкат Мирзиёнинг топшириғи билан Асакадаги заводнинг ишчи ва хизматчиларининг маоши 1,5 бараварга оширилгани, айнан шундан кейин, завод фойда олишга бошлаганини айтганди. Мана энди у ғирт тескари гапларни гапирмоқда. Завод фойда олишга бошлагач, ишчи ва хизматчиларнинг ойлиги оширилганмиш.
Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг! Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ва унинг Рустам Ражабов каби масхарабоз хизматчилари билан ватинимизнинг келажаги йўқ. Шундай экан, бу ғариб аҳволдан чиқишнинг ягона йўли, “Бирлик” Халқ Ҳаракати ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, халқ майдонларга чиқиб, Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказишни талаб қилишидир. Айнан ўшанда, мамлакатимиз демократик ғоялар ва тўла бозор иқтисодиёти билан яшайдиган давлатга айланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения