07 July 2019
17:29 - Бишкекда Марказий Осиё давлатлари вазирлари ва ЕИнинг Олий Бош комиссари навбатдаги йиғилишларини ўтказдилар, қирғиз фашизми масаласи шунчаки тилга олинди

Бугун, 2019 йил 7 июлда Бишкекда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқи Ташқи Ишлар ва Хавфсизлик Олий Комиссари Федерика Могерини хоним навбатдаги, аниқроғи, 15-чи йиғилишларини ўтказдилар. Умумий гаплардан иборат хабарларда пичоққа илинадиган биттагина нарса бор.

Жаҳоннинг энг таниқли ҳуқуқи ҳимоячиси ташкилотларидан 8 таси (уларнинг ичида Amnesty International ва Human Rights Watch ҳам бор) 2010 йил июнь ойида Қирғизистоннинг жанубида қирғиз фашистлари билан маҳаллий ўзбеклар ўртасидаги қонли воқеалардан кейин умрбод қамалган ўзбек аслли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод қилиш талаби билан шу йил 11 июнда Федерика Могеринига мактуб йўллаб, Бишкекдаги учрашув пайтида Азимжон Асқаровни озод қилиш масаласини кун тартибига олиб чиқиш ва уни озод қилиш учун керакли ҳамма ишларни қилишни сўраган эдилар. Бу масала Федерика Могеринининг Қирғизистон Ташқи Ишлар Вазири Чингиз Айдарбеков билан учрашуви пайтида ҳам тилга олинибди.

Аммо, амалда бу муаммони ҳал этиш учун ҳеч нарса қилинмаган. Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири, Ўзбекистоннинг собиқ коммунист-диктатори Шароф Рашидовнинг куёви, тожик аслли Абдулазиз Комилов ҳам бу масалага умуман яқинлашмаган. Чунки, Қирғизистондаги ўзбекларнинг аҳволи билан Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими мутлақо қизиқаётгани йўқ.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг. Ўзбекистондаги бундай режим билан ватан ва миллатимизнинг келажаги йўқ. Шундай экан, бу ғариб аҳволдан чиқишнинг ягона йўли, “Бирлик” Халқ Ҳаракати ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, халқ майдонларга чиқиб, Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказишни талаб қилишидир. Айнан ўшанда, мамлакатимиз демократик ғоялар ва тўла бозор иқтисодиёти билан яшайдиган давлатга айланади.

Расмда – Бишкекда бугун ўтказилган йиғилиш қатнашчилари.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону