04 July 2009
02:15 - Сирдарёда ёшлар форуми номи остида кўнгилочар тадбир ўтказилгани ҳақида
Гулистон шаҳрида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Сирдарё вилояти кенгаши ташаббуси билан “Ёшлар – гиёҳвандликка қарши” шиори остида ёшлар форуми бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқитувчилари, талаба ва ўқувчилар иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.

Хабарда айтилишича, таниқли санъаткорлар ва ҳаваскор ижрочиларнинг концерти, вилоят драма театри ижодий жамоаси ижро этган саҳна кўринишлари, сирдарёлик спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари форум иштиочикларида катта қизиқиш уйғотганмиш. Хуллас, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, ҳаётий шиор остида ёшларни яна ҳам манқуртлаштиришга қаратилган кўнгилочар тадбир ўтказилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону