30 June 2019
12:24 -
Жуда қизиқ: G20 cаммитидан кейин Доналд Трамп Жанубий Кореяга келди, икки Корея чегарасида Шимолий Корея лидери билан кўришди
АҚШнинг Reuters ва CNN агентликлари бир оз аввал тарқатган хабарларга асосланиб билдирилишича, Япониянинг Осака шаҳрида ўтказилган G20 cаммитидан кейин АҚШ Президенти Доналд Трамп Жанубий Кореяга келди. У ва Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин икки Корея чегарасидаги нейтрал ҳудудга келиб, қандайдир баландликдан Шимолий Кореяни тамоша қилишди.
Кейин, шу нейтрал ҳудудга, аввалдан келишилган бўлса керак, Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ин етиб келди, Доналд Трамп ва Ким Чен Ин биргаликда Шимолий Корея ҳудудига бир неча қадам ўтишди ва айнан шу ерда Доналд Трамп Ким Чен Инни АҚШга таклиф қилди. Ким Чен Ин илжайди, аммо таклифни қабул қилганини билдирмади.
Хуллас, халқаро масхарабозликларнинг чегараси йўқлиги бутун дунёга намойиш қилинди.