Дунё хабарларидаги ҳамма гапларни шу жумла билан умумлаштирса бўлади: 20 та кучли давлатларнинг лидерлари жаҳон иқтисодиёти қаршилашаётган таҳдидларни тан олишди, аммо протекционизмни муҳокама ҳам қилишмади ва қийин бўлса ҳам, эркин ва адолатли савдо-сотиқ учун курашишни давом эттириш кераклигини урғулашди.
Аслида, дейди мухбиримиз, G20 саммити билан боғлиқ ҳамма хабарлари G20 лидерларининг саммит доирасидаги икки тарафлама учрашувлари ва музокаралари ҳақида эди. Бу учрашув-музокараларда эътиборга лойиқ бир нечтагина нарса бор:
- Саудия номидан G20 саммитида иштирок этган шаҳзода саудиялик мухолифатчи журналистни ўлдиришда ҳал қилувчи роль ўйнаганини аввалдан ҳамма тан олган бўлса ҳам, ҳеч ким бу мавзуни Осакада кўтармади.
- АҚШ ва Хитой раҳбарлари ўзаро савдо муносабатлари бўйича музокараларни давом эттиришга келишишди.
- Бошқа учрашувларда пичоққа илинадиган биронта мавзу тилга олингани кўрингани йўқ Ўзбекистонни ҳеч ким эсламади.
Хуллас, шу билан Осакада G20 саммити тугади, ички муаммолар давом этаверадиган бўлди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения
