28 June 2019
18:03 -
Марказий Банк: Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 20 млрд долларга яқинлашди
Марказий Банк 2019 йилнинг I чораги учун Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзини эълон қилди.
МБ ҳисоботида маълум қилинишича, 2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи миқдори жами 19,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Шундан 7,9 млрд доллар миқдоридаги қарзи хусусий ташқи қарз, 11,7 млрд доллар давлат ташқи қарзи ҳисобланади.
Ўтган вақт давомида хусусий сектор ташқи қарзи асосан тижорат банклари томонидан қарз олишнинг кўпайиши ҳисобига яна ўсишни бошлаган. Давлат сектори ташқи қарзи 2018 йилда кузатилгани каби ўсиш суръатини сақлаб қолган, ушбу ўсиш суръатининг жорий тенденцияси йил охиригача сақланиб қолиши кутилмоқда
Бундан аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 17,3 миллиард долларга етгани ҳақида хабар қилинган эди. // Kun.uz
"Ҳаракат": Ўзбекистоннинг йиллик Давлат Бюджети 8 млрд доллар атрофида эканлигини ҳисобга олсак, ташқи қарзимиз катта эканлигини тушунамиз.