22 June 2019
17:30 -
Президент соврини учун “Ташаббус – 2019” кўрик-танловида 1 ва 2-чи ўринларни олганлар ҳам маълум бўлди
Бундан аввалги хабаримизда Президент соврини учун “Ташаббус – 2019” кўрик-танловида 3-чи ўринни олган Сардор Солиев устидан “5 миллион долларлик инвестиция учун пулни қаердан олдингиз” деб кулган эдик.Орадан бир неча соат ўтар-ўтмас бу кўрик-танловда 1 ва 2-чи ўринни эгаллаганларнинг исми-шарифлари эълон қилинди:
- Обиджон Саидов биринчи ўрин эгаллабди ва Навоий вилояти Кармана туманидаги “Export Fish Product” МЧЖ раҳбари бўлган бу ёш йигитга “Энг яхши ёш тадбиркор” унвони берилбди, Президент совғаси – “Spark” автомобили топширилибди (расмда).
- Рустам Бўриев иккинчи ўринни эгаллабди, Тошкент шаҳридаги “Ravshan Yodik Production” МЧЖ раҳбари бўлган ёш йигитга 20 миллион сўм пул мукофоти топширилбди.
Кўрик-танловида 3-чи ўринни олган Сардор Солиев устидан “5 миллион долларлик инвестиция учун пулни қаердан олдингиз” деб кулганимиз учун бўлса керак, 1 ва 2-чи ўринларни олган ёш тадбиркорлар нима билан шуғулланиши, улар қанча инвестиция қилганлари хабарларда умуман тилга олинмаган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения
