04 July 2009
00:52 - Энди араблар ҳам ҳаётда қоқилмайдиган бўлди
Жаҳон ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Қувайтнинг «Мусаид Бадр ал-Сайр» нашриётида Президент Ислом Каримнинг «Юксак маънавият - енгилмас куч» рисоласи чоп этилган. Араб тилидаги мазкур китоб Қувайт давлати ижтимоий-сиёсий ва илмий-тадқиқот доиралари вакиллари орасида катта қизиқиш уйғотганмиш. Мамлакатнинг «ал-Ватан», «ал-Кабас», «ал-Сиёса», «ал-Раъй», «ал-Руъя» каби нашрлари оламшумул рисолага шарҳ бериш ва мақолалар чоп этишдан чарчамаётган экан.

Рисоланинг довруғи узоқ Қоҳирага ҳам етиб, у ерда Миср Миллий тадқиқотлар маркази китобнинг тақдимотини ташкил қилибди. Тадбирда Мисрнинг расмий идоралари ва илмий-таҳлилий марказлари мутахассислари, Миллий тадқиқотлар маркази профессорлари, ишбиланмон доиралар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишган. Нотиқлар содда ва равон услубда ёзилган бебаҳо асарни таърифлай туриб, Ўзбекистон диктаторининг дадил мулоҳазалари ва теран қарашлари кишиларни ҳар гал ҳайратга солишини эътироф этган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону