21 June 2019
14:43 - “Ҳаракат” яна ҳақ чиқди, аввалги Бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилган
Kun.uz сайтининг бугунги хабарида айтилишича, собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Сенатнинг 20-ялпи мажлисидаги чиқишида маълум қилибди. Биз шундай бўлишини кечаги хабаримизда башорат қилган эдик.

Шавкат Мирзиё 20 июнь куни ишдан олинган собиқ бош прокурорни порахўрликда айблаб, бугун шундай дебди: “Бунақа кетишда бўлса, прокуратура тизимини мутлақо қисқартириб юбораман, кўпроқ ваколатни Адлия тизимига бераман. Ниғматулла Йўлдошев олти ойдан кейин келиб, нимани ўзгартирганини айтишини, тизимни тозалашини, яхши таклифлар беришини кутаман.”

Нима, Шавкат Мирзиё кадрлар алмаштириш билан Ўзбекистонни порахўрлик ва коррупция ботқоғидан олиб чиқмоқчими? Унинг ўзи бош порахўр ва коррупционер эмасми? Нимага у ҳокимиятни ўз қизлари, куёвлари, қудалари билан тўлатмоқда? Мақсад бутун системани фақат ўзига бўйсунадиган қилиб олишми?

Ҳеч нарса қилолмайсиз, жаноб Шавкат Мирзиё! Деҳқонларни зўрлаб аччиқ гармдори эктиришдан иш бошладингиз, аммо қилолмадингиз. Кейин чет эллик инвесторларни жалб қилиш билан шуғулландингиз, яна ҳеч нарса қилолмадингиз.

Ваҳолангки, биз тўхтамасдан Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни амалга ошириш, бунинг натижасида мамлакатимизни ҳақиқий демократияга ва тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш кераклигини гапириб ётибмиз. Биз ҳақлигимизни ҳозир аҳмоқ ҳам кўрмоқда. Бизнинг иштирокимиз бўлмас экан, ҳеч нарсага эришолмайсиз, жаноб Шавкат Мирзиё!

Ҳақиқий сиёсий партияларни рўйхатга олдирмаслик мақсадида, рўйхатдан ўтиш иcтагида бўлган партиянинг камида 20 минг аъзоси бўлиши кераклиги ҳақида айнан Сиз Бош вазир лавозимига тайинланган кунларда қонун чиқарилган. Аммо, Адлия тизими жим турган. Ишни шу рақамни 500 дан ҳам камга туширишдан бошланг, жаноб Шавкат Мирзиё!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону