19 June 2019
16:23 - Сенсация: Ўзбекистон Олий Суди “Озодлик” радиосига жавоб берибди, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлигига қачон жавоб беради?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати қисқа баёнот тарқатибди.

Бу қисқа баёнотнинг ундан ҳам қисқа маъноси шундай: Оzodlik радиоси 2019 йил 26 март куни “Bugun.uz” телеграмм каналида Наманган шаҳар маъмурий суди раиси Ж.Ҳусенов 27 декабрда маҳаллий тадбиркор Сайдулло Эргашев фойдасига чиқарган ҳукмини орадан икки ой ўтиб ўзи қайта кўриб чиққани ва ўзи бекор қилганини танқид қилгани ҳақида сўз юритилган. Олий Судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати бундай воқеалар бўлиб туришини айтиб, биздаги суд системасини оқлашга ҳаракат қилган.

Жойи келгани учун айтиш керакки, ЎзА - ахборот воситаси эмас, ҳафтада 2 кун дам оладиган, бошқа кунлари бир тийинга қиммат 10-15 та хабарсифат нарсалар тарқатадиган, чел элларда бўлаётган воқеаларни бутунлай ёритмайдиган масхарабозлик воситаси деб, унинг устидан Ислом Карим замонида кулардик.

Ҳаромий Ислом Каримнинг ўлимидан кейин, шароит яхши томонга жиддий шаклда ўзгарди. ЎзА энди шанба-якшанба кунлари дам олмасдан, кечаси ишламаса ҳам, ҳар куни ўнлаб хабарлар эълон қилиш билан шуғулланади. Чет эллардан ҳам хабарлар берилади. Шавкат Мирзиёга тил текизмасдан давлатнинг бошқа даражадаги маъсул ходимлари танқид қилинади. Мана энди АҚШнинг Оzodlik радиосига жавоб бериш даражасига чиқилибди. Булар олқишга лойиқ воқеаалар.

Аммо, унутмайликки, Оzodlik ва ББС каби радиоларнинг ўзбекча хизматлари жузъий масалалар бўйича танқидий хабарлар тайёрласалар ҳам, ватан ва халқимизнинг ФУНДАМЕНТАЛ МУАММОЛАРИ билан умуман қизиқмайдилар. Тўғрироғи, у радиоларнинг ўзбекча хизматларида фундаментал муаммоларимизни тушунадиган одамлар йўқ.

“Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги Ўзбекистоннинг фундаментал сиёсий ва иқтисодий муаммоларини муҳокама қилиб, фундаментал камчиликларимизни тузатиш учун фундаментал ислоҳотлар ўтказиз кераклигини сал кам ҳар куни урғулаб келмоқда.

Ўзбекистон Олий Суди ва давлатнинг бошқа юксак даражали органлари биз гапираётган фундаментал муаммоларга эътибор беришлари ва улар билан шуғулланишлари керак. Ана ўшанда бизда яхши томонга қаратилган, яъни ҳақиқий демократик система яратиш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтиш йўлида фундаментал ислоҳотлар бошланади, Ўзбекисон ҳозирги ғариб аҳволдан чиқишга бошлайди, чет элларда қуллардек ишлаётган сони миллиондан ортиқ ватандошларимиз ўз юртларига қайтишга бошлайдилар.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Сиз ҳам давлатнинг раҳбарлари ва тегишли органларига бизнинг истаклармизни етказишга ҳаракат қилинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону