04 July 2009
00:07 -
Испания делегациясининг учрашувлари
Мамлакатимизга ташриф буюрган Испания Қироллиги ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Мигел Анхел Моратинос 3 июл куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.Азимов билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Испания ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди, деб хабар беради ЎзА.
– Ўзбекистон ва Испания ўртасида савдо, иқтисодиёт, маданият, фан-таълим соҳаларидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани бизни ғоят қувонтиради, – деди М.Моратинос. – Ташриф доирасида ўтказилган музокаралар мамлакатларимиз ўртасида кўплаб соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Учрашувда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, икки томонлама манфаатли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга оширишга доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Шу куни Ўзбекистон-Испания бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбир мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига бағишланди. Унда икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, нефт-газ, энергетика, банк-молия, қурилиш, вагонсозлик, кимё, ахборот технологиялари, таълим ҳамда сайёҳлик соҳалари учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари вакиллари иштирок этди.
Бизнес-форумда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни, жумладан, энергетика, кимё, темир йўл, қурилиш, таълим, сайёҳлик каби соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантиришга, Испания компанияларини мамлакатимиздаги хусусийлаштириш жараёнига кенг жалб этишга оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қўшма корхоналар сонини кўпайтиришга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
"Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси билан "Талго" компанияси, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси билан "Махам" компанияси, "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан Испания Қироллиги Саноат, сайёҳлик ва савдо вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланди.
Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларида ҳам музокара ўтказдилар.