АҚШнинг машҳур The Wall Street Journal газетаси Хитойнинг Huawei компанияси асосчиси ва ҳозирги президенти Рен Женфей берган маълумотларга асосланиб хабар қилишича, АҚШнинг 2019 йил 16 майда бу компанияга қарши санкциялар киритиши, кейин Google, Intel, Qualcomm, Xilinx ва Broadcom компаниялари бу Хитой компанияси билан ҳамкорликни тўхтатиши натижасида, келаётган икки йил ичида Huawei даромади 30 миллиард долларга қисқаради.
Huawei компаниясининг 2019 йилдаги даромади $100 млрд бўлиши кутилмоқда экан, бу ўтган йилга нисбатан $7 млрд кам.
Хитой ҳам ҳаракатсиз турмоқчи эмас, у ҳозироқ АҚШдан олинадиган молларга божхона тўловларини оширди, табиий, яна кўп нарсалар қилса керак. Аммо, “Ҳаракат”нинг фикрича, умумий ғалаба АҚШда бўлади. Ўзбеклар буни ҳисобга олишлари керак, чунки, Шавкат Мирзиё Хитойнинг Ўзбекистондаги ролини орттириш билан шуғулланиши яхшиликка олиб бормайди?