03 July 2009
22:24 -
Ақлсизликдан келиб чиққан ташаббус: Бунёдкор талабалар йўлга чиқди
Тошкент ахборот технологиялари университетининг “Бунёдкор” талаба-ёшлар меҳнат ҳаракати отрядлари июл ойидан ишга киришди. Шу муносабат билан университетда кузатув маросими ўтказилди.
Тадбирда университет раҳбарияти, Республика “Камолот” ЁИҲ ва Маънавият тарғиботи маркази мутасаддилари ҳамда кўнгилли ёшларнинг ота-оналари ҳозир бўлишди. Сўзга чиққанлар талабаларга оқ йўл тилашди, соҳа корхоналаридаги меҳнат жараёни уларни янада чиниқтириши, келажак учун мустаҳкам пойдевор вазифасини бажаришини алоҳида таъкидлашди.
Бу йилги бунёдкорлик фаолиятида ТАТУнинг 60, ҳудудий филиалларининг 70 нафар талабаси 16та отряд таркибида қатнашади. Улар “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган филиаллари ҳамда “Телеком қурилиш” масъулияти чекланган жамиятида меҳнат қилишади.
Мутасаддиларнинг маълумот беришларича, ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси учун ҳисоб рақами очилган бўлиб, ойлик тўлови банк ҳисоб карточкалари орқали амалга оширилади. Отряд аъзолари бепул овқат, кийим-бош ва тураржой билан таъминланади. Улар меҳнат қиладиган жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун етарлича шароит яратилган. // xabar.uz
“Ҳаракат”нинг изоҳи: Ўзбекистон ҳукумати жон-жаҳди билан эски Совет анъаналарини тиклашга уринаётгани ҳам кулгили, ҳам аянчли. Кулгили жойи шундаки, Совет замонида студентлар кўп соҳа ва минтақаларда ишчи кучи етишмаётгани сабабли турли ишларга мажбурий-ихтиёрий жалб қилинарди. Ҳозир Ўзбекистонда ишчи кучи шунчалик кўпки, ишсизлик хатарли даражаларга чиқмоқда. Шундай шароитда, юқоридаги хабарда ёритилаётган воқеанинг қанчалик ақлсизлик маҳсули эканлигини ҳамма тушунса керак.